Фан-техника | 20:23 / 25.02.2023
68517
5 дақиқада ўқилади

Chevrolet Aveo 2024, ChatGPT ёзган китоб ва сув остига шўнғий оладиган дрон — ҳафта технодайжести

Kun.uz якунланаётган ҳафтадаги технология ва илм-фанга оид энг қизиқарли хабарларни жамлади.

Қондаги қанд миқдорини ўлчайдиган “ақлли соат”

Фото: Apple

Apple компанияси  қондаги глюкоза миқдорини ўлчай оладиган Apple Watch “ақлли соат”ини ишлаб чиқишда сезиларли ютуқларга эришган.

Bloomberg маълумотларига кўра, ишланма қондаги глюкоза концентрациясини аниқлаш учун сенсорлардан фойдаланади. Бу эса бу соҳада инқилобий янгилик бўлиши мумкин.  

Компания маҳсулотларига бундай тизим қўшилиши қандли диабетга чалинган инсонлар учун муқобил танловга эга бўлиш имкониятини тақдим қилади. Чунки айни пайтда қон намунасини ўлчашда асосан терини тешадиган асбоблардан фойдаланилади.

Ушбу лойиҳа 2010 йилда бошланган ва ўтган давр мобайнида бир қанча синовлар ўтказилган.

Сув остига шўнғий оладиган дрон

Тадқиқотчилар TJ-FlyingFish деб номланган янги гибрид дроннинг ишчи прототипини яратишди. У ҳавода учиб, сув остига шўнғийди, бир хил перванеллар ёрдамида иккала муҳитда ҳам ҳаракатга эриша олади.

Дрон ҳавода парвоз қилганда, мавжуд дронлар билан деярли бир хил ишлайди: перванел бирликларининг тўрттаси ҳам юқорига қараб туради. Aммо дрон сувга қўнганда, бу перванеллар йўналишни ўзгартиради ва пастга қарайди, пастроқ тезликда айланади ва дронни сув остига тортади.

TJ-FlyingFish тўлиқ инсон аралашувисиз ишлаш учун мўлжалланган ва тўлиқ автономдир. Бу эса дроннинг тайёр версиясидан фойдаланиш имкониятини оширади. У учувчига муҳтож эмаслиги сабабли, сув остида ҳам, юқорида ҳам ҳар хил турдаги тадқиқотлар учун идеал бўлиши мумкин.

Янги Chevrolet Aveo 2024

Caption

Мексикада Chevrolet Aveo 2024 седани сотувга чиқарилди. Янги автомобиль 98 от кучига эга 1,5 литрли атмосфера двигатели билан жиҳозланган, механик ёки автомат узатмалар қутиси билан ишлайди. Двигателининг қуввати 110 от кучига тенг.

Бундан ташқари, Aveo 2024’да ABS тизими, олтита хавфсизлик ёстиқчаси, автоматик бошқарувли кондиционер, Bluetooth билан уланиш имкониятига эга саккиз дюймли сенсорли экран, USB порт ҳамда Apple Car Play вa Android Auto интеграциясига эга SGMW маълумот-кўнгилочар тизими ҳам мавжуд. Мазкур модель нархи 276 400 Мексика песосидан (жорий курс бўйича 15 минг доллар) бошланди.

ChatGPT ёзган китоб

Америкалик сотувчи Бретт Шиклер сунъий интеллектга асосланган ChatGPT дастуридан фойдаланиб, бир неча соат ичида 30 саҳифали болалар электрон китобини яратди ва уни Amazon орқали сотувга қўяди. Электрон китоб 2,99 долларга нархланади. Маълум қилинишича, Шиклер китоб сотувидан қарийб 100 долларга яқин маблағ ишлаб топган.

Facebook ва Instagram пулли верификацияни жорий қилади

Meta корпорацияси ўзининг Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларида пулли верификацияни жорий этишни синовдан ўтказишни бошлайди

Ушбу тизим фақат 18 ёшдан ошган Facebook ва Instagram фойдаланувчилари учун жорий этилади. Унинг нархи сайт орқали сотиб олинганда ойига 11,99 доллар, мобил илова орқали харид қилинганда эса ойига 14,99 доллар туради. Янги функция дастлаб Австралия ва Янги Зеландияда, кейинроқ эса бошқа мамлакатларда ҳам ишга туширилади, дея таъкидлаган Марк Цукерберг.

Meta Verified функцияси 2022 йил ноябрида Twitter томонидан жорий қилинган пулли верификацияга ўхшаш. Шу вақтда Twitter ойига 8 доллар эвазига верификацияни англатувчи кўк белгини сотиб олиш имкониятини ишга туширган эди. Аммо сохта аккаунтлар уни сотиб олишни бошлагани сабабли функцияни тўхтатишга мажбур бўлди. Декабр ойида функция яна қайта ишга туширилди.

The Verge нашрининг ёзишича, Meta платформасининг пулли текширувга ёндашуви бир қарашда Twitter тармоғиникидан жиддийроқ кўринади, чунки Meta верификация учун ҳужжат сўрайди (Twitter верификацияси учун фақат телефон рақами кифоя) ва сохта аккаунтлардан ҳимояланиш бўйича қўшимча чораларни ваъда қилади. Бироқ бу чоралар нима экани ҳозирча аниқ эмас.

YouTube шахсий радиостанция яратиш имконини беради 

Google платформаси YouTube Music фойдаланувчиларига маълум бир санъаткор асосида ўз радиостанциясини яратиш ва қўшиқларни ижро этиш тартибини белгилайдиган алгоритмни ўрнатиш имкониятини беришни бошлади.  Radio Builder деб номланган функция аллақачон баъзи тингловчиларга тақдим этилган. 

Бу радиога iOS ёки Android иловасида YouTube Music асосий саҳифасидаги Tune Your Music бўлимига ўтиш орқали кириш, шахсий радиостанцияни яратишда 30 тагача қўшиқчини белгилаш мумкин. Қулайлик жойи шундаки, ижрочиларнинг қўшиқларини бирма-бир белгилаб чиқиш шартмас. 

YouTube бу хусусиятни ўтган йили синовдан ўтказа бошлаган эди. Google матбуот котиби Пол Пеннингтон сўзларига кўра, Radio Builder функцияси барчага бепул тақдим этилади.  

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери