Хабарлар таржимаси, админларга янги ҳуқуқлар ва янги эможилар — Telegram'да 2023 йилдаги илк янгиланишлар
3 феврал куни Telegram мессенжери 11 та асосий функциядан иборат 2023 йилдаги илк янгиланишларни тақдим қилди. Kun.uz уларнинг энг муҳимларини санаб ўтади.

Фото: Telegram
Асосий янгиликлардан бири – чатлардаги хабарларни таржима қилиш функцияси пайдо бўлди. Эндиликда Premium фойдаланувчилар (пулли обуна эгалари) юқоридаги Таржима панели ёрдамида бутун чатлар, гуруҳлар ва каналларни таржима қилиши мумкин. Параметрлар менюсида панелни бекитиш ва қайси тиллар таржима қилинишини бошқариш имкони бор.
Қолган барча фойдаланувчилар эса алоҳида хабарларни танлаш ва «Таржима қилиш» тугмасини босиш орқали таржима қилиши мумкин бўлади.
Шунингдек, фойдаланувчи Telegram'даги контактларни таҳрирлашда улар учун профиль расмларини белгилаш ёки таклиф қилиши мумкин.
Тармоқдан фойдаланиш кўрсаткичлари
Wi-Fi ва мобил интернет учун батафсил доиравий диаграммалар билан Telegram учун қанча трафик ишлатганини кўриш мумкин. Шунингдек, трафик режага мос келиши учун автоматик юклаб олиш созламаларини ўзгартириш мумкин.
Кирувчи медиани автоматик сақлаш
Эндиликда “Созламалар” менюси орқали қурилма галереясига автоматик равишда сақланадиган чат турларини танлаш, шунингдек, сақланадиган медиа файллар ҳажми ва турини белгилаш мумкин.
Бундан ташқари, фақат керакли расм ва видеолар сақланиши учун алоҳида чатларга истисно қўшса бўлади.
Медиа юбориш рухсатлари
Админларда янги имкониятлар пайдо бўлди. Энди гуруҳ аъзоларига расмлар, видеолар, овозли ёки видео хабарлар каби 9 та турли медиа турини юборишга рухсат бериш ёки бермаслик ҳуқуқини админларга бериш мумкин.
Фақат медиа юбориладиган гуруҳларни яратиш учун матнли хабарлар юборишни тақиқлаш ҳамда фақат овозли хабарлар ёки тестларни юборишга рухсат берилган гуруҳлар яратиш мумкин.
Шунингдек, Telegram Premium'нинг бир йиллик обунасига бирданига тўлов учун 40% чегирма жорий қилинган.
Telegram расмий релизига кўра, Apple ва Google ID билан қайта ҳисобга кириш мумкин бўлади. Бунда ҳисобидан чиққан фойдаланувчилар Apple ёки Google ID ёрдамида SMS кодни киритмасдан тезда қайта киради. Агар 2 босқичли текширув пароли ёқилган бўлса, паролни киритиш керак бўлади.
Шунингдек, бот дастурчилари фойдаланувчиларга олдиндан белгиланган мезонларга мос келадиган гуруҳ, канал ёки одамларни танлашга ёрдам берадиган махсус тугмаларни қўшиши мумкин.
Қолган ўзгаришлар янги махсус ва интерактив эможилар, эможи туркумлари ҳамда эможи профиль расмларига тааллуқли.
Тавсия этамиз
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Савдо урушлари: Трампнинг мақсади нима?
Жаҳон | 19:21 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда қутқарувчилар уй ичида қулфланиб қолган 1 ёшли болага ёрдам кўрсатди
Ўзбекистон | 14:51
-
Рақобат қўмитаси қурилишни вақтида тугалламаган қурилиш компаниясига нисбатан иш қўзғатди
Ўзбекистон | 14:42
-
«Ливерпул» Муҳаммад Салоҳ билан шартномани узайтирди
Спорт | 14:29
-
Ғазони араб дунёсидан узмоқчи бўлаётган Исроил, Трамп қарорларидан ҳайратда қолган Оқ уй ва TikTok харидидан воз кечган АҚШ — кун дайжести
Жаҳон | 14:26
Мавзуга оид

11:27 / 08.04.2025
Telegram Россияда 7 миллион рубл жаримага тортилди

21:55 / 01.04.2025
Павел Дуров Telegram’да виртуал ғиштлар сотиш ортидан 100 млн рубл ишлаб олди

17:47 / 26.03.2025
Илон Маскнинг Grok нейротармоғи Telegram'га интеграция қилинди

21:04 / 19.03.2025