Ўзбекистон | 13:34 / 19.01.2023
30320
2 дақиқада ўқилади
Тошкентда қиш завқи: Болаларга қувонч улашган қор
Қиш – болаларнинг севимли фасли. Ташқарида қандай об-ҳаво бўлмасин, улар қишдан, айниқса, қордан завқланиш имконини топишади. Гарчи бу йилги аномал совуқлар энергоресурслар тақчиллигини юзага келтирган, аҳолимиз учун чинакам синов бўлган эса-да, қаҳратон қишда қалингина ёғган қор болажонлар учун байрам бўлди.
Тошкент шаҳри туманларининг ҳокимликлари кўп йиллардан бери кузатилмаётган қорли кунлардаги завқли онлар акс этган фотосуратларни эълон қилмоқда. Kun.uz уларнинг сараларини жамлади.





























