Microsoft ўз ходимларига чексиз дам олиш ҳуқуқини беради
Янги сиёсатга кўра, неча кун таътилга чиқишни ходимнинг ўзи белгилайди.

Фото: Reuters
Microsoft компанияси америкалик ходимларига 16 январдан бошлаб чексиз муддат таътил олиш ҳуқуқини беради. Бу «ўз ихтиёрига кўра таътил олиш» сиёсати доирасида жорий қилинмоқда, деб маълум қилди CBS. Ишчиларга йил давомида исталган миқдорда таътил олишга рухсат берилади.
Компания ўз қарорини меҳнат жараёни тобора мослашувчан бўлиб бораётгани, раҳбарият эса янги тенденцияларга риоя қилишга интилиб, ходимларга дам олиш вақтининг давомийлигини мустақил белгилаш имкониятини бераётгани билан изоҳлади.
Янгилик Microsoft компаниясининг Америкадаги 122 минг ходимига тааллуқлидир.
Бундан ташқари, Microsoft ўз ходимларига корпоратив тадбирлар учун ёки даволаниш, судда иштирок этиш, қариндошларининг ўлими ҳолатларида кафолатланган 10 кунлик таътилни ҳам таклиф қилди.
Чексиз дам олиш амалиёти аллақачон бошқа IT-компанияларда, хусусан, Netflix, Hubspot, Oracle ва Salesforce компанияларида ҳам жорий қилинган. Бироқ, бу амалиётдан воз кечилган ҳолатлар ҳам бўлди, масалан, 2015 йилда Kickstarter бу муддатни 25 кунга қисқартирди. Чунки кўплаб ходимлар, аксинча, дам олиш учун камроқ муддат олишни бошладилар, чунки улар бунга лойиқ эканини ҳисоблашда муаммога дуч келишди.
Шу билан бирга, баъзи компаниялар, аксинча, ходимларига нисбатан сиёсатини кучайтирмоқда ва масофадан ишлаш имкониятини ёпмоқда. Масалан, миллиардер Илон Маск Twitter компаниясини қўлга киритгач, иш «ўта оғир» бўлишини эълон қилди, ходимларга масофадан ишлашни тақиқлади ва улар учун бепул овқатланишни бекор қилиш ҳақида ўйламоқда.
Мавзуга оид

20:55 / 09.04.2025
Microsoft дунёнинг энг қиммат компаниясига айланди

14:18 / 02.03.2025
Янги “аждарҳо жангчиси”, космосга туристик парвоз ва “ақлли” ғилоф — технодайжест

16:31 / 28.02.2025
Skype тез орада ёпилиши мумкин

22:12 / 17.01.2025