Хитой 2020 йилдан бери илк бор сайёҳлар учун чегараларни очди
Чегаралар коронавирус пандемияси туфайли ёпиб қўйилган эди.

Фото: Reuters
Хитой 2020 йил март ойида саёҳатга чекловлар жорий этилганидан бери биринчи марта чет эллик сайёҳлар учун чегараларини очди, деб ёзди DW.
Шунингдек, Хитой охирги уч йилдан бери амалда бўлган хориждан келганлар учун мажбурий карантинни бекор қилди. Энди хориждан келганлар 48 соат ичида олинган коронавирус тестнинг манфий натижаси ҳақидаги маълумотномани тақдим этиши кифоя.
Қайд қилинишича, Пекин аэропортида чет элдан ва Хитойнинг бошқа минтақаларидан келганларни ажратиб турувчи тўсиқлар олиб ташланган. Шунингдек, ҳимоя кийимидаги аэропорт ходимлари ҳам ғойиб бўлган.
Аввалроқ, Хитой ўзининг Covid-19 сиёсатининг асосий элементларидан воз кечиб, деярли барча аксилкоронавирус чекловларини бекор қилганидан кейин, мамлакатда инфекциялар сони кескин ошиб кетган эди. Шифохоналар ва крематорийларда одам тўлиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Норасмий маълумотларга кўра, мамлакатда ҳар куни бир миллионга яқин одам касалланмоқда.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«У ақлдан озди». Трамп ва Маск тортишуви янги даражага чиқди — онлайн жанг реал вақтда давом этмоқда
Жаҳон | 02:05
-
Балида сиғими 1 литрдан кичик сув идишларни ишлаб чиқариш тақиқланди
Жаҳон | 01:03
-
Президент Кападзега қўнғироқ қилиб, футболчиларни мундиал йўлланмаси билан табриклади — видео
Спорт | 00:48
-
Қозоғистон узра номаълум объектлар. Мудофаа вазирлиги баёнот берди
Жаҳон | 00:15
Мавзуга оид

21:42 / 05.06.2025
Трамп ва Си Жинпинг телефон орқали гаплашди

18:23 / 05.06.2025
Трамп 48 соат ичида уч етакчи билан мулоқотда муваффақиятсизликка учради – ОАВ

15:32 / 05.06.2025
Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон йўлагида биринчи марта юк ташилди

20:26 / 02.06.2025