Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖЧ-2022 пайтида Месси яшаган хона музейга айланади
Аргентина миллий жамоаси сардори ва «ПСЖ» ҳужумчиси Лионел Мессининг Қатарда ўтказилган жаҳон чемпионати пайтида яшаган хонаси музейга айлантирилади.

Фото: AP
Хона Доҳадаги Қатар университетида жойлашган. Музейнинг очилиш санаси ҳали эълон қилинмаган.
Қайд қилинишича, Месси яшаган хона иккита бир кишилик каравот, тор стол, ғилдиракли кресло, телевизор, сариқ ёстиқчали кулранг диван ва қалин пардалар билан жиҳозланган. Унинг эшигига Аргентина миллий жамоаси герби ва «L.Messi» ёзуви туширилган. Месси кетганидан кейин хона ўзгаришсиз қолдирилган.
Эслатиб ўтамиз, Қатарда ўтказилган жаҳон чемпионатида Аргентина миллий жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Лионел Месси жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилди.
Мавзуга оид

16:56 / 07.07.2025
«Насаф» клуби матбуот хизмати ходими рақибларни ҳақоратлади. У ишдан бўшатилган

14:38 / 07.07.2025
Ўзбекистон ва Озарбойжон 2027 йилги U-20 жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиши мумкин

11:31 / 06.07.2025
Месси аввал голга сабабчи бўлди, кейин эса иккита чиройли гол билан камбэк қилди

13:36 / 30.06.2025