Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Месси ва Неймар яримфиналда ўзаро тўқнашадими? Куннинг асосий интригалари
Суперкомпьютер ушбу қарама-қаршиликларнинг ғолибларини тахмин қилди.

Фото: Global Look Press
Бугун, 9 декабр куни Қатарда жаҳон чемпионатининг чоракфинал учрашувлари бошланади. Хорватия термаси Бразилия билан, Месси бошчилигидаги аргентиналиклар Нидерландия билан ҳал қилувчи баҳсларни ўтказишади. Five Thirty Eight компанияси суперкомпьютери ушбу қарама-қаршиликларнинг ғолибларини тахмин қилди. Машина жамоаларнинг ҳужум ва ҳимоядаги кучини акс эттирувчи Soccer Power Index деб аталадиган кўрсаткичга асосланади.
Хорватия — Бразилия (Тошкент вақти билан соат 20:00)
Саккиз йил ўтиб Лука Модрич ва Неймар яна жаҳон чемпионатида бир-бирига қарши ўйнайди. Тўғри, бу сафар ўртага гуруҳ босқичидаги уч очко эмас, яримфинал йўлланмаси қўйилган.
1/8 финалда Жанубий Корея билан ўйинда бразиллар максимал даражада қисқа фурсатда кейинги босқичга ўтиш масаласини ҳал этишди, Винисиус, Неймар, Ришарлистон ва Пакета биринчи бўлимда биттадан гол уришди — ҳисоб йириклашгач, жамоа хотиржамликка берилиб, ярим куч билан ўйнади ва ҳатто кореяликлар битта жавоб голи уришига имкон беришди. Аммо Хорватия билан бундай осон ўйин бўладими?
Златко Далич жамоаси ҳужумкор ўйин намойиш этмаяпти. Лекин мудофаа ишончли ҳаракатланмоқда: Қатардаги ҳозиргача ўтган тўрт ўйинда хорватлар фақат икки бор гол ўтказиб юборишган. Лекин жамоа нимчорак финалда Японияни фақат пеналтилар сериясида мағлуб эта олди, осиёликлар сафида биринчи бўлим охирида Маэда урган голга иккинчи бўлим бошида Перишич жавоб қайтарди. Доминик Ливакович яхши спорт формасида — Япония билан ўйинда у пеналтилар сериясида тўрттадан учта зарбани қайтарди ва миллий жамоани чоракфиналга олиб чиқди.
Бразилия дарвозабоннинг қаҳрамонлиги билангина натижага эришиш мумкин бўлган рақиб эмас, аммо Хорватия барибир Ливаковичнинг сейвларига ҳам умид қилиши керак бўлади. Олдинда эса ҳамиша Модричдан умид қилинади, у йўқ жойдан голли ҳужум ўйлаб топиши мумкин.

Суперкомпьютернинг прогнозига кўра, Бразилия — чоракфинал учрашувидаги яққол фаворит. Жанубий Америка вакилларининг Хорватия билан ўйиндаги имкониятлари — 77 фоиз; Златко Далич шогирдларининг яримфиналга чиқиш имкониятлари — 23 фоизга баҳоланган.
Ҳа, бразиллар — турнирнинг асосий фаворитлари, аммо ҳар бир янги ўйин олдидан бу мақом босимни оширади. Қатарда ҳозиргача бир қатор сенсациялар рўй берди — хорватлар ҳам йил ўйинини ўтказиши эҳтимолини истисно этиб бўлмайди.
Нидерландия — Аргентина (Тошкент вақти билан соат 00:00)
Бу жамоалар ҳам ЖЧ-2014 турнирида ўзаро тўқнашган. Яримфиналда пеналтилар сериясида Маскерано Аргентинани қутқарган ва Нидерландияни уйига жўнатган. Бу сафар қандай бўлади?
Месси ва Ко яна фаворит. Аммо аргентиналикларнинг аввалги босқичлардаги ўйини саволлар туғдиради. Биринчи турда Саудия Арабистонидан учралган сенсацион мағлубиятдан ташқари, нимчоракда Австралияга қарши ўйин ҳам осон кечмади, яшил қитъа вакиллари 0:2 ҳисобидан чиқиб кетиши мумкин эди. 77-дақиқада тўп рикошет орқали аргентиналиклар дарвозасига бориб тушди. Сўнгги дақиқаларда эса Эмилиано Мартинес сейв ижро этишига тўғри келди.
Вазиятлардан фойдаланиш — Скалони учун яна бир бош оғриғи: ҳа, Мессида барчаси жойида, аммо Лаутаро Мартинес беҳисоб вазиятларни йўққа чиқармоқда. Нидерландлар бундай кўп хатолик учун албатта жазолай олади.
Шу билан бирга, Луи ван Гаал жамоаси ҳам идеал ҳолатда эмас: АҚШга қарши ўйинда жамоа тўпни назорат қила олмади ва илк дақиқаларда фақат мўъжиза туфайли гол ўтказиб юбормади. Агар Пулишич ўшанда Нопперт дарвозасини ишғол эта олганида, воқеалар ривожи бутунлай бошқача кетиши ҳам мумкин эди.
Аммо бундай бўлмади, кўп ўтмай Мемфис Депай ҳисобни очди — ва Нидерландия қарши ҳужумларда рақибни жазолаш имкониятига эга бўлди.

Аргентина каби, «Апелсинранглилар» ҳам жавоб голини ўтказиб юборишди, аммо тезда жавоб қайтаришди — бунгача икки голга узатма берган Думфрис ўз номини таблога ёздириб қўйди. У аргентиналиклар мудофааси учун ҳам жиддий муаммога айланиши тайин.
Бугун ёки Нидерландия илк жаҳон кубогини қўлга киритиш орзусини яна тўрт йилга кечиктиради, ёки Месси орзусидаги совриндан бутунлай умид узади.
Суперкомпьютер Аргентинанинг яримфиналга чиқиш имкониятларини Нидерландияникидан юқорироқ баҳолаган — 58 фоиз 42 фоизга қарши.
Мухлисларни жиддий жанглар кутмоқда.
Икки жуфтлик ғолиблари эса яримфиналда ундан ҳам жиддий жанг ўтказишади.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Свет ўчмаган кун йўқ: Тошкент электрсиз қийналмоқда
Ўзбекистон | 23:59 / 25.07.2025
-
Қўриқхонада давом этаётган ёнғин, «Ишдаги ишқ» можароси, Навоийни заҳарлаётган корхоналар – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:53 / 25.07.2025
-
Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди
Ўзбекистон | 23:49 / 25.07.2025
-
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади? – муҳим саволларга жавоблар
Ўзбекистон | 23:34 / 25.07.2025
Мавзуга оид

11:31 / 06.07.2025
Месси аввал голга сабабчи бўлди, кейин эса иккита чиройли гол билан камбэк қилди

13:36 / 30.06.2025
«ПСЖ» Месси ва жамоасини аямади. Ўйин тақдири биринчи бўлимдаёқ ҳал бўлди

12:31 / 20.06.2025
«Интер Майами» Мессининг шедеври билан камбэк қилди, «ПСЖ»да сенсацион мағлубият

12:00 / 16.06.2025