Музлаткичимизнинг қадрли меҳмонлари

Фото: Pure Milky
Одатда ҳаммага баробар ёқишнинг иложи йўқ, дейишади. Аммо маҳсулотлар ҳақида бундай деб бўлмайди. Айниқса, гап кўпчилик тан олган, 7 ёшдан, йўғе, бир ёшдан юз ёшгача бўлган, барчага маъқул келаётган маҳсулот ҳақида кетганда эътирозга ўрин қолмайди. Бу ўринда биз кўникиб қолган 7 ёшдан 70 ёшгача деган иборани қўллаш ҳам тўғри келмайди, деб ўйладик. Биринчидан, ушбу маҳсулотларни истеъмол қилган инсонларнинг умр давомийлиги ошиши аниқ, буни олимлар исботлаб беришган, иккинчидан ростдан ҳам уларни туғилганимизданоқ истеъмол қиламиз.
Pure Milky маҳсулотлари ҳақида гап кетар экан, улар бугун аксариятимизнинг музлаткичимиз “қадрли меҳмон”ига айланиб қолганини айтмай иложимиз йўқ. Хўш, ушбу сут маҳсулотлари нега бунча қисқа муддат ичида севимли егулигимизга, нонуштамизга айланди? Бунинг сири нимада? Мақоламизда ушбу саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз. Яъни Самарқанд вилояти, Тойлоқ туманида жойлашган Pure Milky корхонасидан репортаж тайёрлаганмиз.

Сигирлар учун мусиқий танаффус
Корхона жуда катта ҳудуд, бир неча гектар майдонни эгаллаган. Тўғриси, корхонага борганда дарҳол сутни қайта ишловчи цехларни кўрамиз, деб ўйлагандик аммо бироз адашдик.

-Ҳар бир маҳсулотнинг сифатли тайёрланишида энг муҳими - хомашё, - дейди корхона бош лаборанти Сувонов Аброр. Шундай экан, биз ушбу муҳим жараённи бошқаларга ишониб қўя қолмаймиз. Маҳсулотларимизнинг асосий хомашёси бўлган сут, биз билган, доим назорат, эътиборда бўладиган соғлом сигирларники бўлиши лозим.
Ҳа, тушунганингиздай, Pure Milky ўз шахсий йирик фермалари мавжуд бўлиб, ташкилотни тўлиқ сут билан таъминлайди. Биттагина чорвачилик фермасида 2100 та сигир парваришланади, жами ташкилотга тегишли 8 минг бош чорва мавжуд.
Эътиборлиси, улар орасида оддий сигирлар йўқ, ҳаммаси зотдор, “гольштейн” зотли, Европадан келтирилиб, кўпайтирилган сигирлар.
-Ушбу сигирлар кунига 8 литр сут берадиган маҳаллий сигирлардан фарқли тарзда бир кунда 30-35 литр сут беради, - дейди фермер хўжалик раҳбари – Ҳожиқулов Сардор.
Сигир соғиш тизими автоматик тарзда ташкиллаштирилган бўлиб, ҳатто қўл билан соғишга қараганда жониворларни анча авайлаши ва жароҳат етказмаслиги билан аҳамиятли.

Кўпинча халқ орасида зотдор сигирларнинг парвариши қийинлиги ҳақида гап боради. Уларга қаров ўзига хос тарзда бўлиши кераклигини кўпчилик билган тақдирда ҳам унга амал қила олмаслиги мумкин. Аммо ваъда қилинган миқдорда сут олишни режалаштирган экансиз, уларга етарлича қаров ва эътибор билан ёндашиш лозим. Pure Milkyʼга қарашли фермаларда парваришланаётган сигирлар ўз вақтида уқалаш муолажаларини олади, мусиқий танаффусдан баҳраманд бўлиб, энг яхши озуқа ҳамда витаминлар билан озиқлантирилади.
Текширув жуда кўп
Дарвоқе, гап тўйимли озуқа ҳақида кетганда бир масалага эътибор қаратишингизни истардик. Pure Milky сигирлар озуқаси билан боғлиқ масалани ҳам ўз ҳудудида ҳал этган: ахир унинг ўзига нисбатан талаби катта. Маҳсулотлари бир ёшдан юз ёшгача бўлган аҳолининг севимлиси бўлишини мақсад қилган экан, сигирлари сифатли сут бериши, уларнинг бу талабни бажаришлари учун эса озуқа яхши бўлиши лозим. Ҳаётнинг асосий талаби бўлган ушбу занжирнинг бир қисмига дарз етса ёки ўша қисмида муаммолар бўлса, тамом, сиз истаган мақсад рўёбида кемтикликлар юзага чиқаверади. Pure Milky эса буни олдиндан кўра билган ҳолда иш тутади. Яъни сигирлар учун озуқа уларнинг ўз далаларида етиштирилади.

Табиийки, бундай парвариш натижасиз қолмайди, компания ўзи кутган сифатли сутни истеъмолчи учун тайёрлаётган маҳсулотлари сари йўналтиради.
Дарвоқе, фермадаги бузоқларнинг барчаси зотдор буқалар орқали сунъий уруғлантириш билан дунёга келади. Шунинг учун етилиб келаётган бузоқлар юз фоизли зотдор чорва моллари саналади.
Сут маҳсулотга айлантирилиши пайтида назоратдан ўтиши баробарида ҳар бир ферманинг ўз лабораторияси мавжуд бўлиб, бу ерда ушбу ичимлик бир неча хил текширувлардан ўтади. Одатда кўпчилигимиз зотдор сигирлар доимий равишда дори-дармонлар билан эмланади, бу эса сутнинг сифатига таъсир кўрсатади, дея шубҳа қиламиз. Ваҳоланки, агар сигирлар домий назоратда бўлса, уларнинг касал бўлиш эҳтимоли камаяди. Қолаверса, сигирлар антибиотик ёки турли эмлашлар қабул қилган пайтда улардан жуда оз миқдорда сут олинади ва у соғлиги учун айни муддао бўлган бузоқларга берилади.
Дарвоқе, чорвага қараш, унга қандай озуқа беришдан тортиб, уларнинг парвариши билан тегишли мутахассислар шуғулланади. Шу ўринда компаниянинг яна бир сирини билиб олдик: у ташкилотга доир ҳар бир ишни, у хоҳ бошқарув бўлсин ёки оддий бир юмуш, таниш-билишга эмас, профессионал мутахассис ва экспертга ишонади ҳамда уларни ишга олишга ҳаракат қилади.
Оқлик – тозалик дегани

Мана, ниҳоят, музлаткичларимизнинг доимий меҳмони бўлган Pure Milky маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган саноат ҳудуди. Эътиборимизни илк тортган жиҳат, ҳаддан ташқари тозалик бўлди. Эҳтимол, журналистлар учун шундай тозалик тайёрлангандир, деган киноямизга улар «Биз оппоқ сут билан ишлаймиз. Бу ерда нопоклик бўлишининг ўзи мумкинмас», дея елка қисиб қўя қолишди. Ана, биз фарзандларимиз билан севиб истеъмол қиладиган сметана, кефир, аллақачон дастурхонимиз кўркига айланган юмшоқ пишлоқ, қатиқ, эҳҳе, қай бирини айтай.. Творогларнинг хилма-хиллиги, энг нозик дидли истеъмолчининг ҳам эътиборини қозона оладиган пишлоқлар… Уларнинг номлари аллақачон истеъмолчига ёд бўлиб кетган назаримизда: Самарқанд, Гауда, Костромский, Хоразм… Дарвоқе, ушбу пишлоқлар бугунги кунда қўшни Қозоғистонга ҳам экспорт қилинади.
Маҳсулотларни жойлаштиришдан тортиб, қадоқлашгача бўлган жараённинг асосан автоматлаштирилган, инсон омили кам ишлатилади. Аммо назорат табиийки лозим. Яна бир муҳим назорат, маҳсулот сифатига қаратилган. Бу ерда хомашё бир неча усуллар билан текширилиши баробарида, тайёр маҳсулот кўплаб турдаги назоратлардан ўтишга мажбур. Шундан сўнггина у бизнинг музлаткичимизгача етиб келади. Агарда, маҳсулотнинг сифатига нисбатан шубҳа туғилдими тамом, унинг цехдан чиқишига ижозат йўқ. Бу масалада корхонада умуман баҳслашилмайди.
Манзиллар аниқ
Pure Milky анчадан бери маҳсулотлари реализацияси учун манзил изламайди. Юзлаб савдо марказлари ҳамда дўконлар аллақачон уларнинг асосий буюртмачиларига айланиб улгурган. Шу буюртмаларни амалга ошириш учун ҳам корхона тўла қувват билан ишлайди. Корхона маҳсулотлари нафақат Самарқанд, балки бутун республика бўйлаб тарқатилади. Бошқа вилоятлардан уларнинг мижозлари кундан кунга ортиб бормоқда. Шунингдек, корхонанинг Тошкент, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Сирдарё ҳамда Фарғона водийларида филиаллари ҳам мавжуд. Бухоро ва Навоий вилоятларида эса расмий дилерлар фаолият кўрсатади.

Pure Milky маҳсулотлари намойиши ҳамда татиб кўриш учун имкон берилган хона нақ сут маҳсулотлари дўконининг ўзи эди. Бу ерда янгича таъм, кўриниш, ёғлилик даражаси-ю, бошқа параметрларга кўра битта маҳсулотнинг ўнлаб турлари иштаҳангизни қитиқлайди. Янгидан янги маҳсулотлар ишлаб чиқарилишига бўлган туртки ҳақида сўраганимизда мутасаддилар «бу бозор талаби», деб жавоб беришди. «Талаб бор экан, нега у маҳсулот четдан келиши лозим? Энг муҳими имконият бор экан, нега ўз бозоримизни импорт билан тўлдиришимиз керак? Қолаверса, ўзимизда ишлаб чиқарилгач, аҳоли у маҳсулотни бир неча баробар арзон сотиб олиши мумкин бир пайтда қўл қовуштириб туришимиз қандай бўларкан?» Саволга муносиб савол билан жавобни давом эттиришди улар.
Ҳар бир фикр эътиборда

Корхона мутахассислари билан гаплашар эканмиз, беихтиёр уларнинг ёши эътиборимизни тортди. Аксарияти 40 ёшга ҳам тўлмаган ёшлар. Бизга корхонани бир бошдан таништириб келган йигит эса Pure Milky раҳбари экан! Шу ўринда биз ушбу ташкилотдаги ишга нисбатан ўзига хос ёндашув, ходимлар билан муомала-муносабатдаги эркинлик сабабларини тушунгандай бўлдик. Бундай ёндашув табиийки, иш тизимига, сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарилишидаги энг муҳим омиллардан бўлиши керак, дея корхонанинг яна бир «сир»ини ўзлаштирдик.

Корхона бўлимларини айланар экансиз, бундай «сир»лар жуда кўп эканига амин бўласиз. Энг муҳими, ҳаммаси ошкора, шаффоф, ҳар бир ходимнинг фикри эътиборли, айниқса, у корхона ривожига ҳисса қўшса, инчунин.
Вақти-вақти билан корхонага хорижлик мутахассислар ҳам жалб этилиб, зарур тавсияларни беришади.

Pure Milky факт ва рақамларда
Келинг, шу ўринда Pure Milky нима эканлигини рақамларда ифодалаб берсак.
У 30 га яқин номдаги юқори сифатли, пастеризацияланган сутдан тортиб қаймоққача бўлган турларни жамлаган сут маҳсулотларидир.
Маҳсулотлари тарқатилиши ҳамда географияси аллақачон аниқлашган тизим.
Халқаро андозаларга жавоб берувчи, сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун замонавий ускуналарга эга.
Бугунги кунда корхонада кенг кўринишдаги сут маҳсулотлари тайёрланади. Pure Milky бренди остида қатиқ, сметана, қаймоқ, айрон, йогурт, эритилган пишлоқ, творогли масса, сырок, ряженка, брынза, Ўзбекистондаги энг мазали пишлоқлардан бири ишлаб чиқарилади.
«PureMilky Works» хусусий корхонаси ўзининг хусусий сутни қайта ишловчи 3 та фермасига эга бўлиб, ишлаб чиқариш тўла Европа андазаларига мос келади. Кунлик соғим сут 100 тоннани ташкил этиб, бу рақам юқори довонларни кўзлаган компания учун бошланиши саналади. Бу ерда фақат олий навли сут ишлатилади.
Соғилган сут фильтрлардан ўтиб, линияларда совитилади. Сўнг махсус идишларга тушади. Бу эса сутни узоқ муддат давомида совитишнинг олдини олади. Тез ва вақтида совитилган сут микробиологик жиҳатдан жуда тоза саналади.
Сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши юқори технологияли ускуналар билан жиҳозланган корхонада амалга оширилади. Мазкур ускуналар Италия, Германия, Болгария каби Европа давлатларидан келтирилган.
Шунингдек, сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши билан боғлиқ технолог мутахассислар ҳам Германия, Польша, Австрия, Россия, Болгария, ва Украинадан вақти-вақти билан корхонага ташриф буюриб, тажрибалари билан ўртоқлашади. Заводдаги технологик жараён ёпиқ турда амалга оширилади ва бу ҳолат маҳсулотларнинг сифатига путур етказмаган ҳолда яроқлилик муддати узоқ вақтга қадар сақланиб қолишини таъминлайди.
PureMilky бренди остидаги маҳсулотлар давлат стандартларига тўлиқ амал қилинган ҳолда сотувга чиқарилади.
“Потребитель.уз” фейсбук ижтимоий тармокда ва телеграмм каналдаги фаол аъзоларининг “Pure Milky» корхонасига ўтказилган экскурсия бўйича таассуротлари
Реклама
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Прописка машмашаси, “суд-пуд демайдиган” ҳоким ва Россияга нота — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 09:15
-
Эрондаги чекловлар сабабли Дубай ва Шарм аш-Шайхга авиарейслар жадвали ўзгартирилди
Ўзбекистон | 08:39
-
Эрон Исроилга янги ракеталар тўлқинини учирди
Жаҳон | 07:41
-
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?
Жаҳон | 23:29 / 14.06.2025
Мавзуга оид

13:00 / 13.05.2025
Маркетинг, сифат ва ишонч — Pure Milky “Йил бренди” мукофотини қўлга киритди

12:50 / 29.12.2023
Бу сут экан-ку!

17:00 / 28.09.2022