Ўзбекистон | 10:17 / 12.11.2022
7336
1 дақиқада ўқилади

Халқ ҳаваскорлик жамоаларида хизмат қилаётган ижодкорларни рағбатлантириш йўлга қўйилади

2023-2026 йилларда маданият марказлари фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури лойиҳаси эълон қилинди.

Халқ ҳаваскорлик жамоаларида фидокорона хизмат қилаётган ижодкорларни рағбатлантириш режалаштирилмоқда.

Бунда, фаолияти давомида самарали меҳнат қилиб келаётган фидойи ижодкорлар рўйхатини шакллантириш, ижрочилар томонидан қўшма қарор қабул қилиш, ижодкорларнинг мамлакат ҳудудидаги сиҳатгоҳ ва санаторийларда дам олишларини ташкил этиш мўлжалланяпти.

Шунингдек, маданият марказларида аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида Ўзбекистон бой маънавий ва маданий меросини сақлаш бўйича тарғибот дастурларини амалга ошириш кўзда тутиляпти.

Бунда, тадбирлар дастури ва режаси ишлаб чиқилади, тадбирларда аҳоли фаол иштироки бўйича тарғибот материаллари (флаерлар, буклетлар ва ҳк.) тайёрланади ва тарқатилади, тадбирларга таниқли соҳа вакиллари жалб этилади.

Мавзуга оид

Эълонлар