Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёлик механизаторлар муносиб рағбатлантирилди
Маълумки, ёзги чилла даври ғўза парваришида энг долзарб пайт ҳисобланади. Эртанги мўл ҳосил шу даврдаги ҳаракатга боғлиқ. Бу йилги об-ҳаво шароити ғўза учун бироз ноқулай келганини ҳисобга олган ҳолда, айни дамларда амалга ошириладиган агротехник тадбирларга алоҳида эътибор қаратиш шарт. Бу жараёнда механизаторларнинг меҳнати беқиёс.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича вилоятда 3 минг нафардан ортиқ механизаторлар учун Қарши шаҳридаги амфитеатрда тадбир ташкил қилиниб, соҳа ходимлари тракторчилар, култиваторлар учун махсус концерт дастури намойиш этилди. Воҳа санъаткорлари ижросидаги куй-қўшиқларда механизаторларнинг залворли меҳнати, юртимиздаги мўл-кўллик, тинчлик-осойишталик мадҳ этилди.
Шу маънода вилоят бўйлаб ўтказилаётган тадбирларда қишлоқ хўжалиги жабҳасида жонбозлик кўрсатаётган механизаторларга ҳурмат кўрсатиш, улар меҳнатини муносиб рағбатлантириш истаги алоҳида ўрин тутди. Жумладан, Қарши шаҳридаги амфитеатрда механизаторлар учун ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев қатнашиб механизаторларни тақдирлади. Уларга қимматбаҳо совғалар топширилди.
- Дала меҳнати машаққатларига ҳар ким ҳам бардош беролмайди. Бу механизаторларнинг қандай залворли вазифани адо этаётганини кўрсатиб турибди. Шу сабабли уларни қанча мақтасак, эъзозласак, арзийди, - деди вилоят ҳокими.
Тадбирда жорий йилда олдимизда турган вазифалар соҳа ходимлари зиммасига катта масъулият юклаши, мазкур тадбирлар қишлоқ хўжалигида юқори натижаларга эришиш гарови экани алоҳида таъкидланди.
Тадбир 2018 йил нафақат мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги, балки барча соҳалар учун янада баракали келиши, ютуқларимиз кўпайиши, юртимизда тинчлик абадий бўлиши учун билдирилган тилаклар билан якунланди.
Сарвар Анвар ўғли,
KUN.UZ мухбири
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Трампнинг сабри тугамоқда” - Рубио
Жаҳон | 14:00
-
Тожикистонда даҳшатли қотиллик иши, Қозоғистонда деразадан қулаган чақалоқ ва Қирғизистонда тақиқланган сим-карта «ўртакашлиги»
Жаҳон | 13:37
-
Мўйноқдаги конда газ сизиб чиқиши рўй берди
Ўзбекистон | 11:35
-
Исроил БМТнинг гуманитар ёрдамини Ғазога етказиш учун йўлаклар очишга ваъда бермоқда
Жаҳон | 09:57
Мавзуга оид

15:59 / 16.07.2025
Қашқадарёдаги газ заправкасида катта ёнғин чиқди

20:48 / 12.07.2025
Тахтақорача довонида пулли туннел қурилади

16:10 / 01.07.2025
Инқироз манзаралари: нураб ётган иссиқхоналар – ҳар бир ҳудудда

23:00 / 30.06.2025