Сирдарёда қуввати 1500 мегаваттли янги иссиқлик электр станцияси қурилмоқда
Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси 100 фоиз тўғридан тўғри инвестициялар ҳисобига амалга ошираётган мазкур лойиҳа 2023 йил якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилган.

Фото: Видеодан кадр
Сирдарёда янги иссиқлик электр станцияси барпо этилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур лойиҳа Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси томонидан 100 фоиз тўғридан тўғри инвестициялар ҳисобига амалга оширилмоқда. Станция йилига 12 млрд кВт соат электр энергия ишлаб чиқаради. Лойиҳа доирасида энг замонавий, энергия тежамкор технологиялардан фойдаланилиши ҳисобига йилига 1,1 млрд куб метр табиий газ тежалишига эришилиши кутилмоқда.
Станция Ширин шаҳри ва Боёвут туманлари ҳудудида 55 гектар ер майдонида қурилиши ва 2023 йил якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилган.
Бугунги кунда лойиҳа 44 фоизга, хусусан лойиҳалаштириш 90 фоиз, буюртмалар 64 фоиз, қурилиш ишлари 17 фоизга бажарилган.
Аввалроқ, жорий йилнинг дастлабки беш ойи давомида умумий қуввати 1 минг 154 мегаватт бўлган 5та иссиқлик ва қуввати 100 мегаватт бўлган 1та қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилгани маълум қилинганди.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Финландия АҚШга тухум етказиб беришдан бош тортди
Жаҳон | 00:25
-
Трамп Лотин Америкасига гиёҳванд моддаларга қарши курашда ёрдам кўрсатишни тўхтатди
Жаҳон | 00:00
-
Латвия Беларус билан чегарадаги ягона назорат-ўтказиш пунктини ёпди
Жаҳон | 23:05 / 16.03.2025
-
Янгийўлда Gentra симёғочга бориб урилди
Жаҳон | 22:49 / 16.03.2025
Мавзуга оид

16:53 / 28.02.2025
Сирдарёда уч эгизак туғилди

17:42 / 27.02.2025
Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

18:10 / 25.02.2025
Сирдарёда реновация дастури асосида 15 минг хонадонли уй-жойлар қурилади

15:40 / 16.02.2025