Ўзбекистон | 17:42 / 27.02.2025
4327
1 дақиқада ўқилади

Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Фахриддин Кушаков Сирдарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Фахриддин Кушаков Сирдарё вилояти ҳокимининг янги ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимовнинг тегишли қарори билан Фахриддин Кушаков вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Мазкур тайинловга қадар Фахриддин Кушаков иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, феврал ойи бошида Воҳид Ибодуллаев Сирдарё вилояти ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан кетган ва унинг ўрнига Алишер Хидиров тайинланганди. Бир неча кун олдин эса Аброр Хидиров Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Мавзуга оид