Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шерматов TikTok билан музокара ўтказиши фонида бир нечта тармоқ вақтинча VPN'сиз ишлади
16 март куни вазир Шерзод Шерматов бошлиқ Ўзбекистон расмийлари TikTok вакиллари билан музокара ўтказди. Бунинг фонида TikTok ва Twitter Ўзбекистон ҳудудида маълум вақт VPN'сиз ишлаб, сўнг яна блокланди. Блокировкага оид қонунчиликка тармоқларни буткул ёпиб қўйишдан ташқари, уларнинг тезлигини пасайтиришга оид норма қўшилиши кутилмоқда.

Фото: АКТ вазирлиги матбуот хизмати
Кеча, 16 март куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов TikTok компанияси вице-президенти Тео Бертрам билан онлайн учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Учрашувда “Ўзкомназорат” ва Давлат персоналлаштириш маркази масъуллари ҳам қатнашган. Вазирлик ахборотида TikTok вакиллари Ўзбекистонда йирик лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини билдиргани айтилади.
“Учрашув давомида Ўзбекистонда платформадан фойдаланувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон қонунчилиги талабларини бажариш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Компания вакиллари платформа орқали тарқаладиган ҳар хил Ўзбекистон қонунларига зид материаллар тарқалишининг олдини олиш бўйича ҳамкорликда ишлашга тайёр эканлигини билдиришди”, – дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, вазирлик TikTok компаниясига Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очиш бўйича таклиф берган.
Мазкур учрашув фонида, 16 март куни бир неча соат давомида Ўзбекистонда Twitter ва TikTok VPN'сиз ишлай бошлади. 2021 йил ёзда блокланган платформаларнинг асосий саҳифаси гарчи муаммолар билан бўлса-да тўсиқсиз очилди. Лекин кечанинг ўзида бу платформаларга кириш яна чекланди.
Эслатиб ўтамиз, декабр ойида Масс-медиа фонди раиси Комил Алламжонов ҳам TikTok расмийлари билан музокара ўтказганидан кейин ҳам TikTok маълум вақт VPN'сиз ишлаб кетганди.
2021 йил октябрда эълон қилинган қонун лойиҳасида, интернет платформалар фаолиятини блоклаш билан бирга, уларнинг тезлигини камайтиришга оид норма ҳам қўшилган. Лойиҳа парламентга киритилган-киритилмагани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Ўзбекистонда 2021 йил 16 апрелдан кучга кирган қонунга биноан, интернет платформалар Ўзбекистон фуқароларининг шахсига доир маълумотларни жисмонан Ўзбекистон ҳудудида жойлашган техник воситаларда сақлаши талаб қилинмоқда.
Шу талаб бажарилмагани важидан 2 июлдан бошлаб TikTok, Twitter, Skype, WeChat ва Вконтакте тармоқларига чеклов қўйилган.
4 ноябр куни Telegram, Facebook, Instagram ва YouTube ҳам блокланган, бироқ давлат раҳбарининг аралашуви билан блок дарҳол ечилиб, қатор мулозимлар ишдан олинганди.
Ўтган ойда Kun.uz'га интервю берган АКТ вазири Шерзод Шерматов гап серверларда эмаслигини айтиб, платформаларга қўйилаётган асосий талаб – Ўзбекистон расмийлари билан “ҳамкорлик қилиш” эканини айтганди.
2022 йилги давлат дастурида, йил охиригача Ўзбекистонда миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар яратилиши белгиланган, бу тармоқларга солиқ имтиёзлари берилиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда Кичик ҳалқа автойўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади
Жамият | 23:57 / 17.07.2025
-
Зеленский Трамп билан «мега келишув»ни муҳокама қилаётганини айтди
Жаҳон | 23:47 / 17.07.2025
-
Тошкентда дарахтларни кесишга чеклов бекор қилиниши керак — тадбиркор Мурод Назаров
Ўзбекистон | 22:53 / 17.07.2025
-
Эрон президенти автомобили ўчиб қолганидан кейин такси чақиришга мажбур бўлди
Жаҳон | 22:51 / 17.07.2025
Мавзуга оид

17:42 / 08.07.2025
UzIMEI бўйича вазир Шерматовга сенатор сўрови юборилди

22:01 / 29.06.2025
Трамп TikTok учун харидорлар топганини маълум қилди

22:37 / 19.06.2025
Трамп TikTok иловасининг АҚШдаги фаолиятини 90 кунга узайтирди

00:42 / 13.05.2025