Ёшлар иттифоқи ҳудудий сектор ёшлари ва раҳбарлари иштирокида китобхонлик танлови ўтказади
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкилоти ҳудудий секторлар ўртасида республика китобхонлик танловини ўтказади. Танловда ҳудудлардаги китобхон ёшлар ва жамоа сардори сифатида сектор раҳбарлари иштирок этади. Бу ҳақда ташкилот раиси Шавкат Зайниддинов Kun.uz’га хабар берди.
Зайниддиновга кўра, «Зукко китобхон» номли танлов ташкил этилишига «Ёш китобхон» танловининг ёшлар орасида яхши кутиб олингани ва шу каби танловларга чекка ҳудудлардаги китобхонларни ҳам жалб қилиш режаси сабаб бўлган.
«Зукко китобхон» танлови туман (шаҳар), вилоят ва республика босқичи тарзида ташкил этилади.
Танловни чекка ҳудудлардаги ёшларни ҳам китобхонликка кенг жалб қилиш мақсадида ташкил қиляпмиз. Бунда ҳар бир сектор жамоаси таркибида ҳудуднинг уюшмаган ёшлари ва шунингдек, жамоа сардори сифатида сектор раҳбарлари ҳам (ҳоким, прокурор, ички ишлар бошлиғи ва давлат солиқ инспекцияси бошлиғи) қатнашади.
Биз бу танлов орқали сектор раҳбарларининг чекка туманларга ва ундаги ёшлар ҳаётига кўпроқ кириб боришига ҳам эришмоқчимиз. Танлов низоми ва ўтказиш шартларини тез орада эълон қиламиз», – деди ташкилот раиси.
Шавкат Зайниддиновнинг қўшимча қилишича, танловнинг финал босқичида ғолибликка эришган ҳудуд ёшлари учун ўша ҳудудда катта бир кутубхона ташкил этишга етарли миқдорда (1 ўринга 10 минг, 2 ўринга 5 минг ва 3 ўринга 3 мингта) китоблар жамланмаси топширилади.
Тавсия этамиз
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
«Ташаббусли бюджет» лойиҳаларига овоз бериш бошланди
Ўзбекистон | 00:58 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕЧЛ. «Реал» «Атлетико»дан пеналтилар сериясида устун келди, «Арсенал» ва «Астон Вилла» ҳам чоракфиналда
Спорт | 03:54
-
Путин Украина Қуролли кучлари ҳужумидан бери биринчи марта Курск областига борди
Жаҳон | 03:16
-
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Франция инвестиция кенгашини таъсис этишни таклиф қилди
Жаҳон | 00:29
-
Жиззахга 30 та замонавий автобус олиб келинди
Ўзбекистон | 00:17
Мавзуга оид

18:19 / 13.02.2025
Ўзбекистонда китоб ўқиган маҳкумнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин

10:38 / 29.09.2024
«Барча эришганларимиз китоб ортидан» – китоб ўқиб Spark ютган ёш оила

14:44 / 20.06.2024
Болалар адабиёти – муаммо нимада?

12:54 / 19.06.2024