“15 кун ичида Андижон тиббиёт институти қошидаги клиниканинг реконструкция лойиҳасини тайёрлашга ваъда бердим” – Шуҳрат Абдураҳмонов
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов президентнинг вилоятга ташрифи доирасида соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига эътибор қаратиш юзасидан берилган топшириқлар ҳақида гапирди. Бу ҳақида Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Вилоят ҳокимининг маълум қилишича, Андижон давлат тиббиёт институти қошидаги клиникага нафақат водий аҳолиси, қўшни республикалардан ҳам беморлар келиб даволанишади. Бу тиббиёт туризмига ҳам ўз таъсирини кўрсатади.
“Президентимиз вилоятларда ҳам Тошкентдаги ихтисослаштирилган марказларнинг филиалларини очишни йўлга қўйиш ҳақида топшириқ берди. Вилоятлардаги, қишлоқлардаги беморларнинг пойтахтга овора бўлмасликлари учун барча шароитларни яратишимиз лозим. Шу мақсадда бугун ушбу клиникани капитал реконструкция ва замонавий жиҳозлаш учун қарийб 150 млрд сўм атрофида маблағ ажратилди.
Президентга ваъда бердим: 15 кун ичида капитал реконструкция қилиш лойиҳасини тайёрлаймиз”, – деди Абдураҳмонов.
Ҳокимга кўра, реконструкция учун ҳам 100 млрд сўм атрофида маблағ кетиши мумкин. Давлат раҳбари томонидан давлат таълими билан бирга хусусий таълимни ҳам ривожлантириш ҳақида топшириқ берилган.
“Андижон шаҳрида ташкил этилган таълим кластерида бола боғчадан тортиб олий таълимни ҳам давом эттириш имкониятига эга бўлади. Ушбу мактабимиз тил ўрганишга ва ахборот технологиялари йўналишларига ихтисослаштирилган.
Юртимизга хориждан қанча меҳмон келяпти, қанча юртдошларимиз хорижга боряпти. Тил билмаслик мамлакатнинг обрўсига ҳам таъсир қилади”, дея хокимнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Шуҳрат Абдураҳмонов Ўзбекистонда туриб Америкада фаолият олиб бораётган марҳаматлик ёшлар жамоаси ҳақида гапириб берди.
“Битта мисол келтираман, Марҳамат туманида яшайдиган 105 нафар ёшлар шу ердан туриб Америкада логистика маркази очиб ишлашяпти. Энг камида 1000 доллар, фаолроқ ишлаётганлари 10 минг долларгача ойлик олишяпти. Учинчи ренессанс пойдеворини таълим билан қўйсак, келажакда Андижондан яна Заҳириддин Муҳаммад Бобурлар етишиб чиқади”, – деди у.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон 400 килодан ортиқ бойитилган уранни АҚШ зарбаларидан яширишга улгурган — Европа разведкаси
Жаҳон | 23:36 / 26.06.2025
-
ХВЖ даромад солиғини табақалаштиришга чақирди. Иқтисодчи бунга қарши тўртта сабаб келтирди
Иқтисодиёт | 23:08 / 26.06.2025
-
АҚШ 2026 йилда ядро триадасини ривожлантиришга 60 млрд доллар сарфлашни режалаштирмоқда
Жаҳон | 22:51 / 26.06.2025
-
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Беларусга етиб борди
Ўзбекистон | 22:32 / 26.06.2025
Мавзуга оид

11:39 / 11.05.2025
Андижон вилояти ҳокимлиги Шуҳрат Абдураҳмонов 15 ёшли қизни зўрлагани айтилган хабарга муносабат билдирди

19:16 / 03.08.2024
3 кунлик дабдаба ва камситилган журналистлар. Андижондаги фестивалга қанча сарфланди?

21:54 / 22.12.2021
“Бу – солиқ тўловчиларнинг пули”. Иқтисодчи – ҳокимларнинг “сахийлиги” ҳақида

20:45 / 02.04.2021