ЕЧЛда инглизча финал — «Челси» «Реал»ни мағлуб этди

Фото: Twitter/ChampionsLeague
Европа Чемпионлар Лигасида иккинчи финалчи номи ҳам маълум бўлди.
Мадриддан дуранг билан қайтган «Челси» ўз майдонида «Реал»ни Тимо Вернер ва Мэйсон Маунтнинг голлари эвазига мағлуб этиб, ўз тарихида 3-бор турнир финалига йўлланма олди.
Шу тариқа 29 май куни Истанбулда бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи баҳсда инглиз жамоалари — «Челси» ва «Манчестер Сити» тўқнаш келишади.
ЕЧЛ. Яримфинал. Жавоб ўйини
Челси — Реал 2:0
5 май, «Стэмфорд Бриж»
Голлар: Вернер (28), Маунт (85).
Челси – Менди, Аспиликуэта (Жеймс, 88), Силва, Рюдигер, Чилуэлл, Маунт (Зиёш, 89), Жоржиньо, Ҳаверц (Жиру, 90+4), Канте, Кристенсен, Вернер (Пулишич, 67).
Реал – Куртуа, Рамос, Милитао, Начо, Менди (Асенсио, 63), Кроос, Модрич, Винисиус (Вальверде, 63), Каземиро (Родриго, 76), Азар (Мариано, 89), Бензема.
Огоҳлантиришлар: Жоржиньо (14), Рамос (36), Кристенсен (39), Начо (62), Кроос (72), Маунт (88), Вальверде (90).
Биринчи ўйин — 1:1.
Мавзуга оид

21:06 / 10.03.2025
Британия ҳукумати суд орқали Абрамовичнинг 2 млрд фунтини тортиб олмоқчи

11:30 / 26.01.2025
Мбаппеда илк ҳет-трик, Ҳусановда омадсиз дебют. Кун ўйинлари

01:58 / 26.01.2025
Гвардиола Ҳусановнинг дебюти ҳақида: «Ҳар қандай ўйинчи хатога йўл қўйиши мумкин, у ҳали ёш ва албатта ўрганади»

14:12 / 25.01.2025