“ИННОПРОМ”: Made in Belarus техникалари намойиш этилди

Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуасида ўтказилаётган “ИННОПРОМ”: Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги” халқаро саноат кўргазмасида Белорусия саноат корхоналари маҳсулотлари ҳам тақдим этилди.
Минск автомобил заводи оғир юк машиналари, махсус ускуналар, троллейбуслар ва трейлерлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик муҳандислик корхоналаридан биридир.
Турли мамлакатлардан кўплаб саноат корхоналарини бир жойга тўплаган мазкур кўргазмада Made in Belarus миллий брэнди остида Белорусия саноат корхоналарида ишлаб чиқарилган 26 турдаги ускуналар намойиш этилди. Булар асосан қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган техникалар, тракторлар, самосваллар, комбайнлар, қурилиш юк машиналари ва бошқа оғир турдаги техникалардан иборат бўлди. Бу техникаларнинг ўзига хос жиҳати уларнинг двигател ёқилғиси табиий газга мослашганлигидир. Бундан ташқари “Белкоммунмаш” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган электробуслар ҳам кўргазмадан жой олди.
Ушбу кўргазма павильонидаги техникалар юртдошларимизда ва россиялик иштирокчиларда ҳам катта қизиқиш уйғотди. 10 мингдан ортиқ кишига мўлжалланган кўргазмага Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистондан ҳам иштирокчилар келишди.
Маркетинг ишлари бўйича директор Владимир Янушконинг айтишича, компаниянинг 400дан ортиқ агентлари республикамиз бўйлаб маҳсулотларни етказиб бериш билан шуғулланишмоқда. Махсус техникалар ва қурилишда қўлланадиган транспорт автомобилларини етказиб беришда лизинг хизматининг йўлга қўйилганлиги ҳам харидорлар учун қулайлик яратяпти. МАЗ компанияси томонидан Ўзбекистон бозоридаги талабдан келиб чиққан ҳолда энерготежамкор маҳсулотлар тақдим этиш мақсад қилинган.
Шунингдек, компания томонидан яратилаётган янги лойиҳа ҳақида ҳам маълумот бериб ўтилди. Режага кўра Тошкент шаҳар жамоат транспортида “Ақлли шаҳар” лойиҳаси асосида электробусларни йўлга қўйиш мақсад қилинган.
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Танқидга тоқатсизлик белгиси ёхуд жамоатчиликнинг кўзи қандай мойланмоқда?
Ўзбекистон | 19:53
-
Ким Чен Ин Россияни Ғарб тажовузидан ҳимоя қилишга ваъда берди
Жаҳон | 19:20
-
Ҳиндистонлик ўқитувчиларга мактабда хивич билан юришга рухсат берилди
Жаҳон | 18:08
-
Ҳиндистон ва Покистон АҚШ воситачилигида ўт очишни тўхтатишга келишди
Жаҳон | 17:43
Мавзуга оид

15:00 / 07.04.2025
Саноат ҳамкорлигини мустаҳкамлаш: Ўзбекистонда “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” юбилей кўргазмаси

19:07 / 21.12.2023
Ўзэкспомарказда Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтди

17:36 / 23.10.2023
“UzCharmExpoEurAsia-2023”да 112 млн долларлик экспорт шартномалари имзоланди

20:08 / 30.11.2022