Арманистон президенти мамлакатда “кўпқиррали инқироз” бошланганини айтди
Унинг сўзларига кўра, мамлакатда иқтисодий, маънавий-руҳий, ижтимоий инқирозлар юз бермоқда.

Фото: Reuters
Арманистон президенти Армен Саркисян мамлакат кўпқиррали инқироз остида қолганини айтди.
"Мамлакат иқтисодиёти чуқур инқирозда. Инқирозни бартараф этиш учун давлат аппарати, давлат самарали ишлаши керак, бугун бу амалга ошмаяпти. Лекин бу ягона инқироз эмас. Биз кўпқиррали инқироздамиз. У урушдан кейинги вазият, Тоғли Қорабоғнинг катта қисми бой берилиши, минглаб ёшларнинг қурбон бўлиши билан боғлиқ", - деди Саркисян.
Унинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси сабабли соғлиқни сақлаш тизимида ҳам инқироз юз бермоқда.
"Арманистонга пандемиянинг биринчи тўлқини каби хавфли иккинчи тўлқини келмоқда. Ҳушёр бўлиш лозим, чунки коронавирусдан вафот этганлар сони Қорабоғдаги урушда ҳалок бўлганлар сони билан деярли тенг. Бу рақам ўсишда давом этмоқда", - деди Арманистон президенти.
У ижтимоий соҳада ҳам инқироз кузатилаётганини айтди.
"Шунингдек, маънавий-руҳий инқироз ҳам бор. Бугун минглаб одамлар қандай қилиб чипта сотиб олиш, Россияга кетиш ёки Америка визасини олиш ҳақида ўйламоқда. Мамлакатни тарк этиш инқирозли миқёсга етиши мумкин", - деди Саркисян.
Мавзуга оид

16:22 / 27.02.2025
Хўжали геноциди — инсоният тарихидаги қонли саҳифа

16:48 / 12.02.2025
Арманистон парламенти ЕИга аъзо бўлишни бошлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади

12:06 / 29.01.2025
Россиянинг Кавказдаги асосий иттифоқчиси бўлган Арманистон нега АҚШнинг стратегик ҳамкорига айланмоқда?

18:56 / 17.01.2025