Тошкентда поезд устида селфи қилмоқчи бўлган йигитни 27 минг вольтли ток урди
Тошкентда поезд устига чиқиб, селфи қилмоқчи бўлган йигитни 27 минг вольтли ток урди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ушбу бахтсиз ҳодиса пойтахтдаги 23-меҳрибонлик уйининг собиқ тарбияланувчиси, ўн тўққиз ёшли Н.Д. билан рўй берган.
Билдирилишича, ҳозирда бу йигит бувиси П.З.нинг қарамоғида бўлиб, Юнусобод туманидаги 58-сонли умумий ўрта таълим мактабида онлайн дарсларда қатнашаётган бўлган.
“Ҳурматли ота-оналар, қадрли ёшлар. Ўз фарзандларингиз ва яқинларингиз тақдирига асло бефарқ бўлманг”, - дейилади маълумотда.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг сентябрь ойи охирларида Тошкентда ўқувчи “экстрим-селфи” оқибатида вафот этганди.
Мавзуга оид

21:27 / 12.03.2025
Тошкентда ҳаво тозалигини назорат қилувчи иккита станция ўрнатилди

16:46 / 12.03.2025
Тошкентдаги кўпқаватли уйда одамлар лифтда қамалиб қолди

11:06 / 12.03.2025
Тошкент - Бухоро йўналишида қўшимча «Афросиёб» поезди қатновлари йўлга қўйилади

08:02 / 12.03.2025