Евроиттифоқнинг барча мамлакатларига коронавирусга қарши вакцина етказиб берилди
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйеннинг маълум қилишича, 27 декабрда бутун Евроиттифоқ бўйича вакцинация бошланади.

Фото: AFP/Getty Images
Европа иттифоқининг барча мамлакатлари коронавирусга қарши вакцина олди, деб маълум қилди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен.
"Бугун оғир йил саҳифасини ўгирамиз. Коронавирусга қарши вакцина ЕИнинг барча мамлакатларига етказиб берилди. Эртага бутун Евроиттифоқ бўйича вакцинация бошланади", - деб ёзди у твиттерда.
Унинг қўшимча қилишича, ЕИнинг барча мамлакатлари вакцинага бир вақтда эга бўлган.
Фон дер Ляйен шу билан бирга, европаликларни эҳтиёткорликка ва ўзларини ҳимоя қилишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда Pfizer ва BioNTech компанияларининг вакцинаси билан коронавирусга қарши эмлаш 14 декабрда бошланган.
Мавзуга оид

00:51
ЕИ АҚШ товарларига жавоб божлари жорий этишни апрел ўрталарига қолдирди

23:38 / 18.03.2025
ЕИ давлатлари «Озодлик радиоси» учун муқобил молиялаштириш манбаларини қидиради

20:53 / 17.03.2025
ЕИ давлатлари Украинага 40 млрд евролик ёрдам пакети ажратишни келиша олмади

20:07 / 05.03.2025