Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Жиззахдаги 2 млрд сўмлик давлат буюртмаси билан боғлиқ ҳолатни ўрганишни бошлади
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Жиззах вилоятидаги танлов ҳолати юзасидан сўров юборилди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабарида айтилган.

Қайд этилишича, давлат харидлари соҳасидаги шартномаларнинг очиқ маълумотлар порталида эълон қилиниши натижасида тизим шаффофлашди.
“Бундан ташқари оммавий ахборот воситалари, блогерлар ҳамда фаол фуқаролар саъй-ҳаракатлари туфайли мазкур соҳадаги коррупцион ва манфаатлар тўқнашуви акс этган бўлиши мумкин бўлган ҳолатлар ҳам юзага чиқмоқда.
Жумладан, Жиззах вилояти ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси Жиззах шаҳрини ободонлаштириш мақсадида ўтказган танлови масаласи қатор муҳокамаларни келтириб чиқарди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўз ваколатлари доирасида мазкур ҳолат бўйича ўрганишни бошлади. Ўрганишлар натижалари бўйича ОАВ ва кенг жамоатчиликка батафсил маълумот берилади”, - дейилади хабарда.
Бундан ташқари, агентлик томонидан давлат харидлари соҳасида учраётган тизимли қонунбузилиш ҳолатлари таҳлилидан келиб чиққан ҳолда, мазкур жараёнда юзага келаётган коррупцион ҳолат ва манфаатлар тўқнашувини тартибга солувчи ва жавобгарликни кучайтиришни назарда тутадиган таклифлар ишлаб чиқилаётгани маълум қилинди.
Аввалроқ, Жиззах шаҳрини кўркам қиёфага келтириш ва гуллар экиш бўйича 2 миллиард сўмдан ортиқ иккита давлат буюртмасини қўлга киритган корхона вилоят ҳокимининг қизига қарашли бўлиши мумкин экани маълум қилинганди.
Тавсия этамиз
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
«Ташаббусли бюджет» лойиҳаларига овоз бериш бошланди
Ўзбекистон | 00:58 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕЧЛ. «Реал» «Атлетико»дан пеналтилар сериясида устун келди, «Арсенал» ва «Астон Вилла» ҳам чоракфиналда
Спорт | 03:54
-
Путин Украина Қуролли кучлари ҳужумидан бери биринчи марта Курск областига борди
Жаҳон | 03:16
-
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Франция инвестиция кенгашини таъсис этишни таклиф қилди
Жаҳон | 00:29
-
Жиззахга 30 та замонавий автобус олиб келинди
Ўзбекистон | 00:17
Мавзуга оид

14:04 / 05.03.2025
Президент амалдорларнинг ҳашамат ва дабдабага интилишини коррупциянинг илдизи деб атади

13:43 / 05.03.2025
Президент адвокатлар дуч келаётган тўсиқларни бартараф этиш топшириғини берди

12:10 / 05.03.2025
Бош прокуратура ва ИИВ бир-бирини тийиб туриши кераклиги айтилди

12:07 / 05.03.2025