Ҳукумат автомобил фараларига оид қарорни бекор қилиши мумкин — депутат
Ҳукумат ўтган йили қабул қилинган ҳамда кескин эътирозларга сабаб бўлган автомобил фараларига оид қарорни бекор қилиши мумкин. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, бир неча кун аввал бир гуруҳ депутатлар автомобил чироқларини кундуз куни ёқиб юришни мажбурий этувчи Вазирлар Маҳкамаси қарорига ўзгартириш киритиш бўйича ўз таклифини бош вазир Абдулла Ариповга юборган.
“Юборган мурожаат ва таклифларимиз ҳукумат томонидан беэътибор қолдирилмади. Мендаги маълумотларга кўра, бош вазиримиз топшириқларига асосан 2019 йил 4 июнда қабул қилинган “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 460-сонли қарор бекор қилиниши кутилмоқда. Шу билан жамоатчилик эътирозига сабаб бўлган “фаралар” масаласига нуқта қўйилади, деб умид қиламиз.
Ҳукумат томонидан жамоатчилик фикри, депутатлар мурожаатига бефарқ бўлмай, қабул қилинаётган қарор ва ҳужжатларда халқ манфаатлари инобатга олинаётганини доим олқишлаймиз. Зеро, бу биз қуришни истаётган Янги Ўзбекистон, яъни қонун устуворлигига асосланган, демократик давлатнинг асосий шартидир”, — деб ёзади депутат.
Аввалроқ, 2021 йилдан бошлаб сутканинг ҳар қандай вақтида яқинни ёритувчи чироқлар ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланмаган ҳайдовчилар жаримага тортилиши маълум қилинганди.
ИИВ ЙҲХББ хабарига кўра, “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 138-бандида “Куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шарт”лиги белгиланган.
Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июндаги “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 460-сон қарори 2-бандида 2021 йил 1 январга қадар куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи чироқларни ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шартлиги бўйича талаб автоматик ёниб турувчи кундузги сигнал чироқлари билан жиҳозланмаган автомототранспорт воситаларига нисбатан татбиқ этилмаслиги кўрсатилган.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Эрон ва Исроилнинг ҳарбий салоҳияти: кимда қандай қуроллар бор?
Жаҳон | 18:04 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский Россия, Эрон ва КХДРни «қотиллар коалицияси» деб атади
Жаҳон | 14:44
-
NBC: Эрон Вашингтонга АҚШ ҳудудидаги террористик ячейкаларни уйғотиш билан таҳдид қилган
Жаҳон | 14:30
-
Эрон ташқи ишлар вазири Москвага келди
Жаҳон | 14:12
-
Шавкат Мирзиёев БМТ Давлат хизмати бўйича форуми иштирокчиларига табрик йўллади
Ўзбекистон | 14:10
Мавзуга оид

11:21 / 23.05.2025
4 ойда энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль маълум қилинди

14:57 / 01.05.2025
Германия автомобиль ишлаб чиқарувчилари Трампнинг тарифлари туфайли йўқотишларга дуч келмоқда

12:54 / 05.10.2024
Ҳиндистонлик эркак ноодатий автомобиллар коллекцияси билан Гиннеснинг рекордлар китобига кирди

17:55 / 07.09.2024