Жаҳон | 18:21 / 28.11.2020
1735
1 дақиқада ўқилади

Францияда коронавирусга қарши чоралар юмшатилиши доирасида дўконлар очилди

Фото: AFP 2020 / Martin Bureau

Францияда коронавирусга қарши чоралар юмшатилиши доирасида биринчи эҳтиёж маҳсулотлари билан савдо қилмайдиган дўконлар ҳам очилди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар берди.

Китоб ва мусиқа дўконлари соат 21гача қатъий санитария талабларига риоя қилган ҳолда ишлай бошлайди. Шунингдек, кутубхона ва архивлар ҳам очилмоқда.

Чекловлар юмшатилиши тўғрисида мамлакат президенти Эмманюэл Макрон маълум қилганди.

Унинг сўзларига кўра, Францияда коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини юқори чўққидан ўтиб бўлди ва кўрсаткичлар чеклов режимини енгиллаштиришга имкон беради.

Шу билан бирга, Макрон ҳар икки ҳафтада санитар вазият таҳлил қилиниши ва чеклов режими бўйича қарорлар кўриб чиқилишини айтди.

Агарда коронавирус юқтириш билан боғлиқ кунлик кўрсаткич 5 минггача тушса, 15 декабрдан кинозал, театр, музейлар очилади.

Пандемия бошланганидан бери Францияда коронавирус юқтирганлар сони 2,1 миллиондан ошди, 51,9 минг киши вафот этди.

Мавзуга оид