Жаҳон | 18:07 / 23.11.2020
35507
2 дақиқада ўқилади

Энг кўп буюртма берилган коронавирусга қарши вакцина номи маълум қилинди

AstraZeneca пандемия даврида вакцинадан фойда олиш ниятида эмаслигини ва унинг бир дозаси учун 4-5 доллар нарх белгилашини билдирган.

Фото: Leonardo Fernandez Viloria / Getty Images

Британиянинг AstraZeneca ишлаб чиқаётган коронавирусга қарши вакцина энг харидоргир вакцина ҳисобланади. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги ёзмоқда.

Агентликнинг маълумот беришича, AstraZeneca вакцинаси сотувининг 40 фоизи ёки 2,4 млрд дозаси ўртача ва паст даромадли мамлакатларга тўғри келади. АҚШ ушбу компаниянинг 300 млн, Европа мамлакатлари эса 505,3 млн доза вакцинасига буюртма берган.

Қайд этилишича, талаб юқорилигига компания вакцинасининг арзонлиги сабаб бўлган. AstraZeneca пандемия даврида вакцинадан фойда олиш ниятида эмаслигини ва унинг бир дозаси учун 4-5 доллар нарх белгилашини билдирган. Таққослаш учун: Pfizer вакцинаси 19,5, Moderna вакцинаси эса 32-37 доллар атрофида бўлади.

 Бундан ташқари, деб ёзади агентлик, AstraZeneca вакцинаси яна бир устунликка эга. Уни оддий музлаткичда ҳам сақлаш мумкин. Pfizer ва Moderna вакциналарини сақлаш учун эса анча паст ҳарорат талаб қилинади. Масалан, Pfizer вакцинаси минус 70 даража ҳароратда сақланиши лозим.

Мавзуга оид

Эълонлар

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Octobank яна бир бор Ўзбекистонда рақамли тўлов ечимлари соҳасида етакчи деб топилди

Yandex Uzbekistan Ўзбекистонда эндиликда бизнес мулоқотларини амалга ошириш учун Юлдуз ва Лола овозларини тақдим этди