Жаҳон | 00:55 / 17.11.2020
34354
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ коронавирусга қарши вакцина етказиб берилиши бошланадиган тахминий муддатни маълум қилди

Ташкилот вакцина етказиб бериш 2021 йилнинг биринчи ярмида бошланишига умид қилмоқда.

Фото: Reuters

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) бош илмий ходими Сумя Сваминатан коронавирусга қарши вакцина етказиб берилиши бошланадиган тахминий муддатни айтди. Ташкилот вакцина етказиб бериш 2021 йилнинг биринчи ярмида бошланишига умид қилмоқда.

«Йилнинг биринчи ярмида чекланган етказиб беришни режалаштирмоқдамиз. Ҳозирда режалаштириш босқичидамиз», — деди Сваминатан.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда ташкилотнинг асосий мақсади вакцинани хатар гуруҳидагиларга, биринчи навбатда соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига етказишдир. 

Сваминатан ЖССТ барча салоҳиятли ишлаб чиқарувчилар билан ишлаётганини айтди. 

Аввалроқ ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус пандемияни биргина вакцина тўхтата олмаслигини, бунинг учун бутун бошли чоралар мажмуаси талаб қилинишини айтганди. 

Мавзуга оид