Жамият | 17:00 / 29.08.2020
7454
2 дақиқада ўқилади

«Ўзагролизинг» АЖ қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олиш бўйича танлов эълон қилади

Барча маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникаси ва агрегатларини ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи корхоналар диққатига!

«Ўзагролизинг» АЖ 2020-2021 йиллларда қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатларини етказиб бериш учун қуйидагиларни сотиб олиш бўйича танлов эълон қилади:

  • Ҳайдов тракторлари (135-156 ва ундан юқори от кучли, 4 ғилдиракли);
  • Универсал ҳайдов тракторлари (80-110 от кучли, 4 ғилдиракли);
  • Универсал чопиқ тракторлари (80-110 от кучли, 3 ғилдиракли);
  • Боғдорчилик мини тракторлари (38-80 от кучли, 4 ғилдиракли);
  • Айланма омочлари (3-4-5 корпусли);
  • Боғдорчилик омочлари (2-3 корпусли);
  • Лазерли ер текислагичлар (3,5-4-5 метрли);
  • Бороналар (шу жумладан дискли);
  • Минерал ўғит сочгичлар (500-600-800-1000 литрли);
  • Механик ва пневматик экиш сеялкалари (дон, пахта, савзавотчилик учун);
  • Турли русумдаги пуркагичлар (пахта ва ғалла, мева сабзавот майдонлари учун);
  • Культиваторлар (пахта ва мева сабзавот майдонлари учун);
  • Озуқа ўриш агрегатлари ва комбайнлари;
  • Юк ташувчи мототележкалар;
  • Трактор тиркамалари ва бошқа техника ҳамда агрегатлар.

Барча таклифлар жорий йилнинг 21 сентябрь куни соат 17:00 га қадар (конвертда муҳрланган ҳолда) қуйидаги манзил орқали қабул қилинади.

Эслатма! Тижорат таклифларида сифат сертификати, техникаларга қўлланиладиган кафолат муддати, етказиб бериш муддати, мувофиқлик сертификати, маҳаллийлаштириш даражаси ва тўлов шартлари кўрсатилиши керак.

«Ўзагролизинг» АЖ маркетинг, буюртмаларни шакллантириш, техникаларни лизинг орқали ва тўғридан-тўғри сотишни ташкил этиш бошқармаси танлов комиссиясининг ишчи орган манзили:

Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 42-а уй

Телефон: 71 207-30-43; 71 207-77-12

E-mail: info@agroleasing.uz

Иштирокчилар танлов шартлари бўйича маълумотларни юқорида кўрсатилган манзил ёки телефон рақамлари орқали олишлари мумкин.

«Ўзагролизинг» АЖ танловнинг ҳар қандай босқичида уни бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид