Навоий вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Яшин Душанов Навоий вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Яшин Душанов 1979 йил Навбаҳор туманида туғилган. Маълумоти олий. 2003 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
У бу лавозимда 2017 йилдан буён ишлаб келган Фахриддин Баҳромович Солиев ўрнини эгаллади.
Я.Душанов бугунга қадар бир қатор давлат органларида, жумладан, Навоий вилояти адлия бошқармаси ҳамда вилоят ҳокимлигида масъул лавозимларда фаолият олиб борган.
Шунингдек 2013-2016 йилларда Давлат рақобат қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи, 2016 йилдан буён эса Навоий вилоят ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича котибияти мудири лавозимида ишлаган.
Мавзуга оид

15:34 / 28.02.2025
Ўзбекистонда фанга номаълум 2 қўнғиз тури кашф қилинди

18:13 / 13.02.2025
Тошкент ва Навоий вилоятларининг айрим ҳудудларида чиқинди йиғими нархлари ошди

19:33 / 05.02.2025
Олтин изловчи 12 та компания Навоийдаги 31 та олтин участкасини сотиб олди

18:53 / 04.02.2025