Аҳолига қониқарсиз хизмат кўрсатган санитар тозалаш корхонаси билан тузилган битим бекор қилинди

Фото: Чиқиндиларни бошқариш агентлиги
2025 йил 31 январ куни Олий суд томонидан Навоий вилояти ҳокимлиги ва “Berejlivost” ХИЧК (хусусий ишлаб чиқариш корхонаси) санитар тозалаш корхонаси ўртасидаги битим бекор қилинди.
Маълумот учун, 2019 йил 18 январда Навоий вилояти ҳокимлиги ва санитар корхона ўртасида давлат-хусусий шериклик асосида “Маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатиш тўғрисида”ги 2-сонли битим ва 1-сонли қўшимча келишув имзоланган эди.
Суд қарорига асосан мазкур битим ва келишув корхона томонидан абонентларга қониқарсиз хизмат кўрсатилгани сабабли бекор қилинди. Яъни корхона 2-сонли битим бўйича Навоий вилоятининг Навоий шаҳри ва Кармана туманида, 1-сонли қўшимча келишув бўйича эса вилоятнинг Зарафшон тумани ҳудудида чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсата олмайди.
Бундан ташқари, айни пайтда Навоий вилояти ҳокимлиги, Навоий Экология бошқармаси ва “Berejlivost” ХИЧК ўртасида 2021 йил 10 сентябрда тузилган Томди, Қизилтепа ва Учқудуқ туманларида “Маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатиш тўғрисида”ги 14-сон битимни бекор қилиш юзасидан киритилган даъво аризаси апелляция суди томонидан кўриб чиқилмоқда.
“Шу ўринда бошқа санитар тозалаш корхоналарига тегишли даражада сифатли хизмат кўрсатишга масъул эканликларини, акс ҳолда битимлар қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилинишини эслатиб ўтамиз!
Диққат! Агар сизда ҳам чиқинди хизматлари бўйича шикоят ва таклифлар бўлса, Экология вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг 1205 қисқа рақамларига мурожаат қилинг! Сизнинг мурожаатингиз — биз учун муҳим!” дейилади Чиқиндиларни бошқариш агентлиги хабарида.
Мавзуга оид

16:51 / 08.03.2025
Чиқиндидан қарздорларнинг свет учун тўлов қилишини чеклаш ҳақидаги қонун имзоланди

17:44 / 06.03.2025
Тошкент шаҳри ҳокимлиги бир хонадонга 3 қопдан чиқинди лимити қўйилгани ҳақидаги хабарларни рад этди

15:34 / 28.02.2025
Ўзбекистонда фанга номаълум 2 қўнғиз тури кашф қилинди

18:13 / 13.02.2025