Тошкент зилзиласига 54 йил тўлди. «Ўзархив» архив ҳужжати ва видеоролик эълон қилди
Тошкентда катта вайронагарчиликка сабаб бўлган 8 балли зилзила рўй берганига 26 апрель куни 54 йил тўлди.

1966 йилнинг 26 апрелида тонг соат 05:23да юз берган қаттиқ ер силкинишлари пойтахтимизда ўша вақтда яшаётган 1,5 миллион аҳолининг бешдан бир қисмини — 300 мингдан зиёд инсонни бошпанасиз қолдирди. Шаҳарни тиклаш иттифоқдош республикалар кўмаги билан бор-йўғи 3,5 йил вақтни олди.
Бу фожиали воқеани хотирлаш учун «Ўзархив» агентлиги Ўзбекистон миллий архивида сақланиб келаётган ҳужжатни эълон қилди.
«Ушбу фожиали воқеани эслаб, биз сизнинг эътиборингизга тарихий архив ҳужжатини — РСФСР Вазирлар Кенгашининг 1966 йил 23 майдаги Тошкентдаги зилзиладан жабр кўрган 1000 оилани жойлаштириш ва иш билан таъминлаш тўғрисидаги 1284-сонли буйруғини тақдим этмоқчимиз», дейилади хабарда.
Бундан ташқари, «Ўзархив» агентлиги Тошкент зилзиласини ёдга солувчи видеоролик ҳам эълон қилди.
Мавзуга оид

20:15 / 14.03.2025
Тошкентда битта хонадон нархи неча йиллик ижара ҳақига тенг?

16:30 / 13.03.2025
Тошкентга трамвайни қайтариш бўйича яна бир “йўл харитаси” имзоланди

14:39 / 13.03.2025
Тошкентда уч боласи билан тиланчилик қилиб юрган аёл қўлга олинди

21:27 / 12.03.2025