Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусободдаги ҳодиса жойида қидирув-қутқарув ишлари якунланди. Қурбонларнинг оила аъзоларига қўшимча компенсация ҳам тўланади

Фавқулодда вазият вазирлиги Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида юзага келган фавқулодда вазият бўйича навбатдаги маълумотни тақдим этди. Маълум қилинишича, айни вақтда воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари якунланган.
«Воқеа жойида олиб борилган тезкор қидирув-қутқарув ишлари натижасида олти нафар фуқаронинг жасади тупроқ остидан олиб чиқилди ва уларнинг шахси аниқланди. Қидирув-қутқарув ишлари якунланиб, Комиссия ишининг биринчи фазаси ниҳоясига етди.
Айни пайтда Комиссия томонидан ҳодиса сабаблари ва оқибатларини ўрганиш ҳамда бартараф қилиш ишлари жадал давом эттирилмоқда, мазкур ҳолатнинг вужудга келишига сабабчи бўлган ва йўл қўйган масъул ташкилот ва шахслар аниқланмоқда. Шунингдек, лойиҳани амалга ошириш жараёнида шу ва бошқа кўнгилсиз ҳолатлар такрорланиши олдини олиш юзасидан зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.
Бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар яшаш манзилига етказилди. Пудратчи-қурувчи ташкилотлар томонидан уларнинг оила аъзолари ва яқинларига 100 миллион сўмлик дастлабки товон пуллари тўлаб берилди. Шу билан бирга, амалдаги қонунчиликка асосан қўшимча компенсация пуллари тўлаб берилади.
Айни пайтда вилоятлар ҳокимликлари ва жамоатчилик вакиллари марҳумларнинг оиласидан хабар олиб, зарур ёрдам кўрсатмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Бундан аввалроқ «Ўзбекистон темир йўллари» марҳумларнинг яқинларига 100 миллион сўмдан компенсация ажратилгани ҳақида маълум қилганди.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми «а» банди ва 258-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Андижонда алиментдан қочиб юрган эркак ҳийла билан тузоққа туширилди
Жамият | 22:24
-
Фронтдаги вазият: Покровск штурм қилинмоқда, Россия бутун Донбассни эгалламоқчи
Жаҳон | 22:07
-
Сенат хориждан қайтганларни ОИВ мажбурий текширувидан ўтказиш ҳақидаги қонунни маъқуллади
Ўзбекистон | 21:29
-
Уиткофф учун уюштирилган «саҳна» — Трамп вакилининг Исроил ёрдам марказларига ташрифи Ғазодаги вазиятни ўзгартира оладими?
Жаҳон | 20:49
Мавзуга оид

12:30 / 19.07.2025
Юнусободда 5 кгдан ортиқ наркотиклар савдосининг олди олинди

18:43 / 07.07.2025
Тошкентда юк машинаси автобус бекатига бориб урилди

22:06 / 13.05.2025
Тошкентдаги кўчалардан бири автомобиллар ҳаракати учун 2 кунга ёпилади

09:41 / 05.05.2025