АҚШ авиакомпанияси 50 та Airbus самолётига буюртма берди

АҚШнинг United Airlines авиакомпанияси Airbus компаниясининг A321XLR моделидаги 50 самолётини харид қилишга буюртма берди. Хариднинг умумий қиймати 7 млрд долларни ташкил қилади. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди.
Янги самолётлар 15 йил аввал ишлаб чиқарилиши тўхтатилган Boeing 757-200 самолётлари ўрнини эгаллайди. Айни вақтда АҚШ авиакомпанияси 75 та шундай самолётдан фойдаланади. Уларни Boeing 757-200 MAX самолётлари билан алмаштириш кўзда тутилганди, бироқ Boeing 737 МАХ самолётлари Индонезия ва Эфиопияда ҳалокатга учрагандан кейин Boeing’да юзага келган муаммолар сабабли авиакомпания бошқа ечим излашига тўғри келган.
Таъкидланишича, авиакомпания A321XLR’ларни 2024 йилдан харид қила бошлайди.
United Airlines вице-президенти Эндрю Носелланинг таъкидлашича, янги самолётлар авиакомпанияга йўналишлар тармоғини кенгайтиришга имкон беради.
A321XLR модели A321neo’нинг охирги модификацияси бўлиб, аввалги авлоддаги моделларга нисбатан 30 фоиз камроқ ёқилғи сарфлайди. У, шунингдек, тор фюзеляжли самолётлар учун рекорд узоқликка учиши (8,7 минг километр) билан ажралиб туради. Жумладан, самолёт АҚШнинг шарқий қисмидан Европага қўнишсиз парвозлар амалга оширишга имкон беради.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Жоним-у қоним бешлик
Ўзбекистон | 16:58
-
Бўрижарда чўкаётган қизчаларни қутқариб ҳалок бўлган Абдуманноп Самиқов мукофотланди
Ўзбекистон | 16:45
-
АҚШ Суриядаги хорижлик жангариларни армия таркибига киритиш режасини маъқуллади
Жаҳон | 16:45
Мавзуга оид

14:41 / 05.05.2025
Ўзбекистон Франциядан 14 та янги Airbus самолётини харид қилади

23:54 / 21.04.2025
Орландода йўловчи самолётида ёнғин чиқди

19:09 / 21.04.2025
Airbus водородда учадиган «яшил» самолётини тақдим этишни кечиктирди

19:04 / 17.04.2025