Жамият | 16:10 / 10.06.2019
43413
2 дақиқада ўқилади

Баҳовуддин Нақшбанд зиёратгоҳидаги ширкка сабаб бўлиб қолаётган қуриган дарахт жойидан олинди

Бухоро вилоятининг Когон туманида жойлашган «Хўжа Баҳоуддин Нақшбанд» зиёратгоҳидаги қуриган дарахт олиб ташланди. «Xabar.uz» хабарига кўра, тут дарахти қолдиқлари аввал турган жойдан олиниб, музей ихтиёрига топширилган.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг жорий йил 7 май кунидаги «Дарахт ва тош кабиларни муқаддас деб билишнинг ширклиги тўғрисида»ги фатвосига асосан ушбу қуриган тут дарахти зиёратгоҳ ҳудудидан олиниб, Баҳовуддин Нақшбанд мажмуасидаги музейга тақдим қилинди.

Azon.uz манбаси хабарига кўра, зиёратчиларнинг ширк амаллар қилишларига сабабчи бўлиб қолаётган ушбу эски дарахт 9 июнь куни номаълум шахс томонидан ёқиб юборилган.

Зиёратгоҳ мажмуаси раҳбари Абдулғофур домланинг маълум қилишича, дарахт ростдан ҳам кеча номаълум шахс томонидан ёқиб юборилган, лекин дарахтнинг қолган қисми аввал турган жойдан олиниб, мажмуа қошидаги музей ихтиёрига топширилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти