Канн кинофестивали совриндорлари маълум қилинди

Фото: Reuters /Jean-Paul Pelissier
72-сонли Канн кинофестивали бош соврини – “Олтин пальма шохи”ни жанубий кореялик режиссёр Пон Жун-хонинг “Текинхўрлар” фильми олди.
Фильмда молиявий аҳволини ўзига тўқ оила ҳисобига яхшилаб олишга қарор қилган ночор оила ҳақида сўзланади.
Бош соврин илк бор Жанубий Кореяга жўнамоқда. 2018 йилда бош соврин япониялик киноижодкорларнинг “Дўкон ўғрилари” фильмига берилганди.
Совриндорларнинг тўлиқ рўйхати қуйидагича кўриниш олган:
“Олтин пальма шохи” — “Текинхўрлар”, Пон Жун-хо;

Гран-при — “Атлантика”, Мати Диоп;

Ҳакамлар ҳайъати мукофоти — Лаж Лининг “Рад этилганлар” ва Жулиано Дорнел ҳамда Клебер Мендонс Фильонинг “Эчки соғувчилар”;

Энг яхши режиссёр — ака-ука Жан-Пьер ва Люк Дарденнлар “Навқирон Аҳмад” фильми учун;

Энг яхши актёр — Антонио Бандерас, “Дард ва шуҳрат” (реж. Педро Альмадовар);

Энг яхши актриса — Эмили Бичем, “Болакай Жо” (реж. Жессика Хауснер);

Энг яхши сценарий — Селин Скьямма, “Ёш аёлнинг оловдаги сурати”;

Фото: Reuters /Stephane Mahe
Энг яхши дебют — Сизар Диаз, “Оналаримиз”;

Ҳакамлар ҳайъатининг махсус мукофоти — Элиа Сулаймон, “Бу жаннат бўлса керак”.

Мавзуга оид

12:37 / 10.03.2025
Ўзбекистон фуқароси қарийб 5,1 млн долларга Сеулдан квартира сотиб олди

16:52 / 08.03.2025
Жанубий Корея президенти тергов изоляторидан озод этилди

14:07 / 07.03.2025
Жанубий Корея президентини ҳибсга олиш ордери бекор қилинди

12:20 / 06.03.2025