Германияда Ўзбекистон учун кадрлар тайёрлашга доир таълим дастурига старт берилди

Фото: Аскар Якубов
13 нафар ўзбекистонлик магистрант Германиянинг етакчи компанияларида уч ойлик амалиётни ўтамоқда. Бу ҳақида Kun.uz мухбири Ўзбекистоннинг ГФРдаги элчихонасидан олинган маълумотга асосланиб, хабар берди.
"Германия иқтисодиёти Шарқий Қўмитаси (ГИШҚ) хабарига кўра, май ойи ўртасидан 13 нафар ўзбекистонлик магистрант Германиянинг етакчи компанияларида уч ойлик амалиётни ўтамоқда. Дастурдан мақсад - ноу-хау билан бўлишиш ва икки мамлакат ишбилармонлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш учун янги ҳамкорлик тармоқларини яратиш", - деди элчихона вакили.
Ўзбекистон томондан лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳамкор Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Эл-юрт умиди» давлат жамғармаси ҳисобланади.
2019 йилнинг бошида ГФРда амалиёт ўташ учун 200 га яқин мурожаат келиб тушган ва 80 дан ортиқ суҳбат ўтказилган. Кўп босқичли сараловдан кейин 40 нафар киши қолган ва охир-оқибат Германия компаниялари томонидан 13 нафар юқори малакали магистрантлар танлаб олинган, улар бизнес бошқаруви, иқтисодиёт, муҳандислик, ахборот технологиялари, ҳуқуқшунослик ва бухгалтерия йўналишларида таҳсил олишмоқда.
Ўзбекистонлик магистрантлар май ойидан августгача Германиянинг «SAP SE», «Commerzbank AG», «Deutsche Telekom AG», «Siemens AG», «Knauf Engineering GmbH», «Schmitz Cargobull AG», «Ernst & Young Auditing GmbH», «GP Günter Papenburg AG», «Mangold Consulting GmbH» ва «Rödl & Partner» каби компанияларида амалиёт ўташмоқда.
Тошкентдаги дастлабки бир кунлик семинардан сўнг май ойида барча амалиётчилар амалиёт ўташ учун Германияга йўл олишган. Мазкур дастур Ўзбекистон учун ГИШҚ шафелиги остида Шарқий Европа мамлакатларида амалга оширилаётган учинчи таълим лойиҳаси ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қорақалпоғистонда илк бор Орол маданият саммити ўтказилади
Жаҳон | 15:03
-
🔴LIVE: Путиннинг оғир талаблари ва Трампнинг фейк тарқатиши — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 14:37
-
Перуда пул ўғирлаган маймун полиция томонидан қўлга олинди
Жаҳон | 14:35
-
Хитой, Россия ва Эрон барча ноқонуний санкцияларни бекор қилишга чақирди
Жаҳон | 14:34
Мавзуга оид

11:18 / 14.03.2025
Германияда «катта коалиция» тузиш бўйича музокаралар бошланди

19:18 / 12.03.2025
“Талаблари жуда оғир, ҳукумат қийинчиликларга дуч келади” – Германиядаги иш ташлашлар ҳақида суҳбат

12:45 / 10.03.2025
Германия темирйўл компанияси поездлар кечиккани учун 196,8 млн евро тўлади

10:27 / 10.03.2025