Дунёдаги энг баланд бинога чақмоқ уриши видеода муҳрланди

Фото: pixabay
Дубай валиаҳд шаҳзодаси шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рашид Ал Мақтум дунёдаги энг баланд бино Бурж Халифанинг учига чақмоқ уриши видеоси билан бўлишди.
15 сонияли роликда секинлаштирилган режимда чақмоқнинг бинонинг шпилига урилиши намойиш қилинган.
Бино Дубайда жойлашган бўлиб, баландлиги 828 метрни ташкил қилади. Унинг шакли сталагмитни эслатиб, шпили чақмоқ қайтаргич вазифасини бажаради.
Nature’s flash ⚡ #Dubai #Lightning #Thunder #Slowmotion pic.twitter.com/B9V6r49cAJ
— Hamdan bin Mohammed (@HamdanMohammed) 13 апреля 2019 г.
Мавзуга оид

11:18 / 25.02.2025
Дубайда 247 минг доллар қарз бўлиб қолган ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди

16:33 / 24.02.2025
Дубай валиаҳд шаҳзодаси дунёдаги энг баланд бинодан парашютда сакради

08:04 / 16.01.2025
Дубайнинг илғор ечимлари Янги Тошкентда замонавий инфратузилмани яратиш доирасида жорий этилиши мумкин

07:30 / 16.01.2025