Жаҳон | 10:39 / 14.02.2019
17117
2 дақиқада ўқилади

Суриядаги кимёвий ҳужумдан кейинги акс этган ҳолатлар саҳналаштирилгани маълум қилинди 

Фото: REUTERS/Bassam Khabieh

“Би-би-си” телерадиокомпаниясининг Сурия мавзуси бўйича продюсери Риам Далатининг маълум қилишича, Суриянинг Дума шаҳрига кимёвий ҳужумдан кейин шифохонада ҳужум жабрдийдалари билан боғлиқ акс этган ҳолатлар саҳналаштирилган. “6 ойлик терговдан кейин Думадаги шифохонада акс этган ҳолатлар саҳналаштирилган бўлганини исботлай оламан. У ерда ҳеч ким ҳалок бўлмаган”, деб ёзган продюсер твиттерда. Далатининг айтишича, ҳужум вақтида зарин қўлланмаган. “Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилотининг хлор ёки бошқа бирор модда қўллангани борасидаги  хулосаларини кутиб қоламиз. Ҳужумни ёритиш билан боғлиқ қолган барчаси эффектни кучайтириш мақсадида саҳналаштирилган”, деб айтган Далати.

“Оқ каскалилар” ташкилоти маълумотларига кўра, 2018 йил 7 апрелда Сурия ҳукумат қўшинлари “Жайш ал-ислом” гуруҳи томонидан назорат қилинган Думага хлор ва асаб-фалажловчи модда ёрдамида кимёвий ҳужум амалга оширган. Ҳужум оқибатида 70 га яқин одам ҳалок бўлган. АҚШ президенти Дональд Трамп ушбу кимёвий ҳужумга қатъий жавоб қайтаришга ваъда қилганди.  

Мавзуга оид