Қирғизистонда Россия авиабазаси ҳарбий хизматчиси жонсиз ҳолда топилди

Фото: ritmeurasia.org
Россиянинг Қирғизистондаги авиабазасида шартнома асосида хизмат қилувчи ҳарбий яшаш жойида жонсиз ҳолда топилди. Бу ҳақда Россия марказий ҳарбий округи хабар қилди.
"Россиянинг Қирғизистондаги авиабазаси қўмондонлиги шартнома асосида хизмат қилувчи ҳарбий хизматчининг ўлими юзасидан текширув олиб бормоқда. У яшаш хонадонида жонсиз ҳолда топилган", дейилади хабарда.
Хабарда айтилишича, ўлим у хизматдан бўш вақтда юз берган, ҳарбийнинг танасида зўравонлик аломатлари аниқланмаган.
Мавзуга оид

18:18
Уиткофф Путин билан учрашиш учун 8 соат кутгани айтилди

14:34
Хитой, Россия ва Эрон барча ноқонуний санкцияларни бекор қилишга чақирди

09:02
G7 Россияга Украинада ўт очишни тўхтатишдан бош тортса, санкциялар билан таҳдид қилди

22:13 / 14.03.2025