Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ғофур Раҳимов: “Биз барча йўналишларда олға қадам ташладик, лекин эришилган натижаларда тўхтамоқчи эмасмиз”

Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ
Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида Халқаро Бокс Ассоциацияси (AIBA)нинг 2018 йилги Конгресси ўз ишини якунлади. Унда AIBAʼнинг раҳбар лавозимларига сайловлар бўлиб ўтди.
137 нафар делегат иштирок этган овоз бериш жараёни натижаларига кўра, жорий йилнинг январидан буён ташкилот президенти вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимида ишлаб келган ўзбекистонлик Ғофур Раҳимов AIBA президенти этиб сайланди. У Осиё Бокс Конфедерацияси президенти қозоғистонлик Серик Қўнақбаев билан рақобатда устун келди.
KUN.UZ мухбирининг Москвадан туриб хабар беришича, Конгресс якунида AIBAнинг сайланган президенти Ғофур Раҳимов матбуот анжуманида чиқиш қилган.
“Ҳурматли хонимлар ва жаноблар!
Аввало, AIBAнинг сайланган президенти бўлганимдан бағоят фахр туйғусини туяётганимни изҳор этишга ижозат бергайсизлар. Мен AIBAнинг бутун оиласига бу ажойиб ташкилотни бошқариш учун менга билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдиришни истайман. Бу чинданам AIBA учун улуғ кун. Сайловлар шаффоф ва демократик руҳда ўтди. Мен AIBA штаби ва сайлов қўмитасига мазкур жараённи шундай ташкиллаштиришдаги саъй-ҳаракатлари учун ташаккур билдираман. Мени шунингдек барча сайланган вице-президентлар ва ижроия қўмита аъзоларини табриклайман. Энди бизда келгуси тўрт йилда шижоат билан ишлашга тайёр кучли жамоа бор. Бугун бутун бокс ижобий заряд олди ва бу бизнинг спорт туримизни бутун дунё бўйлаб равнақ топишида қўл келади. Бу биз учун жуда муҳим, чунки биз турли фронтлардаги таҳдидлар ва босимлар билан курашишга мажбур бўлмоқдамиз.
Лекин бугундан бошлаб бизнинг ўзимизга ишончимиз жуда ортди ва спорт туримизни ўзига муносиб ўрнига қайтариш учун қатъиятлимиз. Мен олдинроқ диққатимизни жалб қилишимиз лозим бўлган асосий масалалар борлигига урғу бердим. Биз AIBAни янада шаффоф қилдик. Айниқса унинг уставидаги бошқарув масалаларида, допингга қарши сиёсатида ва молиявий масалаларда. Мен ишонтириб айтишим мумкинки, биз барча йўналишларда олға қадам ташлаб бўлдик. Лекин эришилган натижаларда асло тўхтамоқчи эмасмиз. Биз янада кўпроғига эришмоқчимиз, намунали ташкилот бўлмоқчимиз ва бу тезроқ содир бўлиши учун барча нарса устида иш олиб бормоқдамиз.
Агар биз бокснинг олимпия ўйинларидаги келажаги ҳақида гаплашмоқчи бўлсак, мен олимпия ҳаракатидаги дўстларимга хитоб қилмоқчиман: Барчасини эшитиб турибмиз, биз ўрганамиз ва ишлаймиз. Биздан сўралган нарсаларнинг барчасини ортиғи билан бажардик. Бу бизнинг олимпия ҳаракатига содиқлигимизни кўрсатади. Шу сабабли жаҳоннинг барча боксчилари номидан содиқлик намунаси сифатида биз олимпия ҳаракати рамзи бўлган зайтун новдасини узатамиз. Ташаккур”, — деган Ғофур Раҳимов ўз чиқишида.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
768 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган нодавлат таълим муассасаси аниқланди
Жамият | 11:24
-
Исроил дарзийларни ҳимоя қилиш учун Сурия қўшинларига зарба берди
Жаҳон | 11:22
-
Россия думаси «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонунчиликни яна кучайтирмоқда
Жаҳон | 11:20
-
БМТ Россиянинг Украинага қарши урушини зудлик билан тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 11:15
Мавзуга оид

18:50 / 12.12.2023
Бизда Ғофур Раҳимовга нисбатан жиноят иши мавжуд эмас — ИИББ

17:49 / 05.05.2023
Ғофур Раҳимовнинг турмуш ўртоғини чув туширганликда айбланаётган ака-ука узоқ муддатга қамалди

17:47 / 16.04.2022
Ғофур Раҳимов Бокс федерациясида иш бошлайди

13:19 / 13.12.2020