Ўзбекистон | 01:12 / 20.10.2018
4584
3 дақиқада ўқилади

Ёпиқ ҳарбий шаҳарчаларидаги ҳарбий хизматчиларга тадбиркорлик субъектлари хизмат кўрсатишига рухсат берилди

Ўзбекистон Республикаси президентининг “Ёпиқ ҳарбий шаҳарчалардаги Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ва улар оила аъзоларига савдо-маиший хизмат кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди.

Мазкур ҳужжатдан кўзланган асосий мақсад: давлат-хусусий шериклик механизмини Мудофаа вазирлигининг ёпиқ ҳарбий шаҳарчаларида истиқомат қилаётган ҳарбий хизматчилари ва улар оила аъзоларига татбиқ этиш, зарур товар ва хизматлар билан таъминлаш, мақбул нархларда уларни етказиб беришдан иборат.

Президент қарорининг 1-бандига мувофиқ Мудофаа вазирлигининг ёпиқ ҳарбий шаҳарчаларида истиқомат қилаётган ҳарбий хизматчилари ва улар оила аъзоларига тадбиркорлик субъектлари (юридик шахс ва хусусий тадбиркорлар), шу жумладан саноат товарлари, озиқ- овқат, дори воситалари ва тиббий ускуналар, тиббий хизмат ва бошқа турдаги хизматлар кўрсатиши мумкин.

Қарорнинг 2-бандига кўра 2022 йилнинг 1 январигача Мудофаа вазирлигининг ёпиқ ҳарбий шаҳарчаларида истиқомат қилаётган ҳарбий хизматчилар ва улар оила аъзоларига савдо-маиший хизматларини кўрсатадиган тадбиркорлик субъектлари ягона солиқ тўловидан озод қилинади.

Мазкур ҳужжатнинг 4-бандида белгиланганидек, Мудофаа вазирлигининг ёпиқ ҳарбий шаҳарчаларида ҳарбий кийим, фурнитура ва бошқа кийим-кечак воситаларини сотиш учун тадбиркорлик субъектлари ҳамда ҳарбий қисм билан савдо-маиший хизматини кўрсатиш бўйича шартнома имзоланиши керак. Бунда тегишли лицензия талаб этилмайди.

Ҳар томонлама яхши тайёрланган, етарли даражада таъминланган ва ижтимоий ҳимояланган, қудратли Қуролли Кучларгина хавфсизлик ва барқарорликнинг, чегараларимиз дахлсизлиги ва мамлакатимиз ҳудудий яхлитлигининг, тинч ва осойишта ҳаётимизнинг мустаҳкам таянчи ва ишончли кафолати бўлади, деб ёзади Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистоннинг миллий армия қурилишидаги аниқ позицияси шундай тамойил асосига қурилган. Юқорида тилга олинган қарор ҳам бу борада амалга оширилган навбатдаги муҳим янгиликлардан биридир.

Давлатимиз раҳбарининг эътибори ва ғамхўрлиги туфайли аҳоли пунктларидан узоқда жойлашган ёпиқ ҳарбий шаҳарчаларда истиқомат қиладиган Ватан ҳимоячилари, уларнинг оила аъзоларига арзон, сифатли маиший савдо хизмати кўрсатилади. Демак, узоқ йўл юриб, вақтини беҳуда сарфлаб, ортиқча сарф-харажат қилишга ҳожат қолмайди. Бундай эзгу ва хайрли ишлар мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини янада оширишга, ҳарбий хизматчилар таъминоти, ижтимоий муҳофазаси борасидаги тизимли ишлар изчил давом этишига хизмат қилади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди