Иқтисодиёт | 19:26 / 17.02.2023
21137
2 дақиқада ўқилади

Хусусий бизнес ва кичик тадбиркорлик субъектларининг экспортдаги улуши 29,5 фоизга етди

2017-2022 йиллар оралиғида рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектлари сони 2,4 баробар кўпайган. Ушбу давр мобайнида юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси 5 фоиздан 1,5 фоизга, ҚҚС 20 фоиздан 12 фоизгача пасайтирилди. Солиқ текшируви турлари эса 13 тадан 3 тагача камайди. 

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари 2017-2022 йилларда Ўзбекистонда тадбиркорлик соҳасида амалга оширилган муҳим ислоҳотлар ва уларнинг натижасини ўрганди.

Республикада 2017 йилдан бошлаб бизнесни рўйхатга олиш осонлаштирилди. Натижада рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектлари сони 2017 йилда 229,6 мингтани ташкил этган бўлса, 2022 йил сўнгига келганда 555,9 мингтага етди ёки 2017 йилдагига нисбатан 2,4 баробар кўпайди.

Сўнгги йилларда республикада тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида муҳим қадамлар қўйилди. Масалан, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси 2017 йилда 5 фоизни ташкил қилган бўлса, 2022 йилга келганда 1,5 фоизгача пасайтирилди. 2017 йилда солиқ турлари 13 та эди. Улар 9 тагача камайтирилди. 2017-2022 йиллар оралиғида солиқ текшируви турлари 10 тага қисқарди ва 13 тадан 3 тагача камайди. 

Маълумот учун, Солиқ кодексига кўра, солиқ органлари қуйидаги солиқ текширувларини ўтказади:

  • камерал солиқ текшируви;
  • сайёр солиқ текшируви;
  • солиқ аудити.

Қўшилган қиймат солиғи ставкаси 2016 йилда 20 фоизни ташкил этган бўлса, солиқ тизимида олиб борилган ислоҳотлар натижасида, 2023 йилнинг 1 январидан ҚҚС ставкаси 12 фоизга туширилди.

2022 йил якунларига кўра, ҳудудларда фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сони 2017 йилдагига нисбатан Тошкент шаҳрида 2 баробар ортиб, 106 мингтага, Тошкент вилоятида 2,3 баробар ортиб, 49,1 мингтага, Самарқанд вилоятида 2,9 баробар ортиб, 47,9 мингтага етган.

2019 йил 24 октябрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорида белгиланган вазифаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши туфайли 2018-2022 йиллар мобайнида оилавий корхоналар сони 2 баробар ошди. Натижада хусусий бизнес ва кичик тадбиркорлик субъектларининг экспортдаги улуши 29,5 фоизга етди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди