Дибала Месси ва Роналду ўртасидаги фарқни тушунтирди

«Ювентус» клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Пауло Дибала клубдаги жамоадоши Криштиану Роналду ва терма жамоадаги сафдоши Лионель Месси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Мен Месси ва Роналдудан бирор нарса ўрганиш имкониятига эга бўлган дунёдаги ягона футболчиман. Уларнинг орасида фарқ кўрмаяпман, ҳар иккаласи ҳам ажойиб футболчи.
Криштиану Роналду машғулотларда тўхтовсиз ишлайди, у ғалабага жуда чанқоқ. Албатта бундай футболчининг жамоада борлиги натижасида, бошқалар камроқ ўйин амалиётига эга бўлади. Аммо муҳими - жамоанинг ғалабасидир», — деб Дибала сўзларини келтирмоқда Football Italia.
Мавзуга оид

15:28 / 30.01.2025
Роналду: «Ўғлимга Мбаппе ёқади, у «Дада, Килиан сиздан яхшироқ» деди. Мен эса «Ким кўпроқ гол урган?» деб сўрадим»

11:06 / 14.12.2024
Ҳусанов трансфер баҳоси бўйича Роналду билан тенглашди

13:29 / 17.09.2024
Роналду — «МЮ»ни тарк этиши, клуб билан ҳозирги муносабатлари ва ўғлининг футболчи бўлиш истаги ҳақида

10:49 / 13.09.2024