Эрон музокараларни тиклаш учун АҚШни ядровий келишувга қайтишга чақирди

Фото: EPA/IRANIAN PRESIDENTIAL OFFICIAL WEBSITE
АҚШ икки давлат ўртасидаги музокаралар тикланиши учун Эрон билан ядровий келишувга қайтиши лозим. Бу ҳақда Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг маслаҳатчиси Ҳамид Абутолибий ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.
"Эрон ҳуқуқларининг ҳурмат қилиниши, душманликдан воз кечиш, ядровий келишувни бажариш – булар АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар учун йўл очиш сари ташланадиган қадамлар бўлади", - деб ёзди Абутолибий.
АҚШ президенти душанба куни Италия бош вазири Жузеппе Конте билан Оқ уйдаги қўшма матбуот анжуманида Роуҳани билан учрашув ўтказишга тайёрлигини билдирганди. Трампга учрашув ўтказиш учун Теҳронга бирор шарт қўйиладими, деган савол берилди.
"Ҳеч қандай шарт қўйилмайди. Агар улар учрашишни исташса, мен учрашишга тайёрман", - деб жавоб қайтарди у.
21 май куни АҚШ давлат котиби Майкл Помпео агар Эрон ўз сиёсий йўналишини ўзгартирмайдиган бўлса Вашингтон Теҳронга мислсиз босим ўтказишини, хусусан тарихдаги энг қатъий санкциялар режимини жорий этишини билдирганди.
Мавзуга оид

21:44 / 01.06.2025
Машҳур рассомнинг ўғирланган 50 минг долларлик картинаси чиқиндихонадан топилди

21:17 / 01.06.2025
Британия ядровий қуролларни ташишга қодир қирувчи самолётларни харид қилади

18:51 / 01.06.2025
АҚШда юк машинаси ағдарилиши оқибатида 250 млн асалари учиб кетди

14:42 / 31.05.2025