АҚШ Boeing ва Airbus’нинг Эронга самолётлар етказиб бериш лицензиясини қайтариб олади

Фото: Behrouz Mehri/AFP/Getty Images
АҚШ молия вазирлиги Эронга йўловчи самолётларининг етказилиб берилишига экспорт лицензиялари қайтарилиб олинишини тасдиқлади.
Молия вазири Стивен Мнучиннинг айтишича, аввалроқ Boeing ва Airbus’га берилган лицензиялар қайтариб олинади.
IranAir авиакомпанияси 38,3 млрд долларга 200 та йўловчи самолётига, жумладан Airbus’га 100 та, Boeing’га 80 та ва ATR’га 20 та самолётга буюртма берганди. Бу келишувларнинг барчаси самолётларда АҚШда ишлаб чиқарилган бутловчи қисмлар қўлланиши сабабли АҚШ лицензиясига боғлиқ ҳисобланади. CNBC телеканали маълумотларга кўра, Boeing’нинг Эрон билан битими 20 млрд долларга баҳоланган.
АҚШ молия вазирлиги компанияларга самолётлар экспортини тугатиш учун 90 кунлик муҳлат берди.
АҚШ президенти Дональд Трамп 8 май куни АҚШнинг Эрон билан ядровий келишувидан чиқишини эълон қилди.
Мавзуга оид

00:15
Эрон урушмоқда, Россия нега жим?

23:24 / 20.06.2025
Путин нега Россия Эронни қўллаб-қувватламагани ҳақидаги саволга жавоб берди

22:42 / 20.06.2025
АҚШ Эроннинг мудофаа саноатига қарши санкциялар жорий қилди

21:34 / 20.06.2025