Бугун Трамп Эрон билан ядровий битим бўйича қарорини эълон қилади

Фото: Ralph Freso/Getty Images
АҚШ президенти Дональд Трамп 8 май куни АҚШ Эрон билан 2015 йилда тузилган ядровий битимни узайтириши ёки ундан чиқишини эълон қилади.
“Мен Эрон билан битим бўйича қароримни Оқ уйда соат 14да эълон қиламан”, деб ёзган Трамп твиттерда. Бундан Трамп ушбу қарорини Тошкент вақти билан соат 23.00да эълон қилиши келиб чиқади.
Эрон ва халқаро воситачилар олтиталиги 2015 йилда Эрон атом муаммосини тартибга солиш бўйича тарихий келишувга эришгандилар. Унга кўра, Эроннинг бажариши ундан иқтисодий ва молиявий санкцияларни оладиган ҳаракатлар режаси қабул қилинганди.
Трамп президент бўлиб сайлангунгача ҳам ушбу битимни кескин танқид қилиб келган. Трамп уни “тарихдаги энг ёмон битим” деб атаб, уни тўғрилашнинг иложи бўлмаса, АҚШ ундан чиқиб кетиши мумкинлигини айтган.
Мавзуга оид

00:11
Стив Уиткофф Эроннинг юқори мартабали вакиллари билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказади

09:49 / 10.04.2025
Трамп: Исроил Эронга қўшма зарба беришда етакчи бўлади

08:15 / 09.04.2025
Эрон ва АҚШ ядровий дастур бўйича музокаралар бошлашга келишиб олди

17:55 / 08.04.2025