Ҳукумат чет эл интернет-дўконларидан олиб келинадиган товарларни тартибга солмоқчи

Фото: Flickr
Божхона қўмитаси чет элдан шахсий фойдаланиш учун бож олинмайдиган харидларни ҳар чорак учун 1000 доллар ва 30 килограмм билан чеклаб қўйишни таклиф қилмоқда.
Бу президентнинг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари жисмоний шахслар манзилига келаётган товарларни назорат ва ҳисобга олишни назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси билан назарда тутилган.
Қўмита қуйидагиларни ўрнатишни таклиф қилмоқда:
• бир киши шахсий фойдаланиш учун ҳар кварталда қиймати 1000 АҚШ доллари ва оғирлиги 30 килограммгача бўлган товарларни бож тўламасдан олиши мумкин;
• 1000 доллардан ошса, ошган сумманинг 30 фоизи миқдорида, 30 килограммдан ошганда ортиқча ҳар бир килограмм учун 5 доллар миқдорида солиқ тўланади;
• қиймат ва оғирлик нормаларидан ошганда, ҳар икки пункт бўйича тўлов тўланади;
Шунингдек, жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун мўлжалланмаган товарларни олиб киришда чеклов нормаси қўлланилмайди ва божхона тўловлари белгиланган тартибда ундирилади.
Ҳужжатда почта алоқаси операторлари ёки посилкалар олувчиларига олувчилар ва посилкалар тўғрисида дастлабки электрон маълумотни тақдим этиш мажбуриятини юклаш таклиф этилмоқда.
Мавзуга оид

14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди

10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади

13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади

13:31 / 29.04.2025