БАА Skype’даги қўнғироқларга тақиқни бекор қилишни режалаштиряпти
Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати Skype ва FaceTime’дан бепул қўнғироқлар учун тақиқни бекор қилиш бўйича музокаралар олиб боряпти. Бу ҳақда Arabian Business хабар қилди.
Нашр маълумотларига кўра, БАА телекоммуникация провайдерлари видеоалоқа учун бепул иловалар блокланиши туфайли ўз фойдаланувчиларига пуллик иловалар таклиф қилмоқда.
Бироқ, таъкидланишича, Microsoft БААда маълумотларни қайта ишлаш бўйича бир нечта марказни ишга туширди, улар бутун Яқин Шарқни қамраб олади.
Айни дамда мамлакат ҳукумати Microsoft ва Apple билан ушбу масала юзасидан музокаралар олиб боряпти.
Мавзуга оид

16:31 / 28.02.2025
Skype тез орада ёпилиши мумкин

16:33 / 24.02.2025
Дубай валиаҳд шаҳзодаси дунёдаги энг баланд бинодан парашютда сакради

18:10 / 03.02.2025
Reuters: Путин ва Трамп Саудия Арабистони ёки БААда учрашиши мумкин

09:28 / 28.01.2025