Жамият | 09:00 / 04.04.2018
20805
4 дақиқада ўқилади

Avalon - Сиз учун яратилган

Фото: Avalon

Сифат анъанаси асрлар давомида дунёга келади. Уни на такрорлаб, на кўчириб бўлади. Шунинг учун ноёб маиший техникани асосан Европада ишлаб чиқариш одат тарзига кирган. Ёрқин дизайн, ўзига хослик, Европа сифати, юқори қулайлик даражаси. Avalon маиший техникаси – сиз учун яратилган.

Avalon бренди остида кир ювиш машинаси, совуткич, кондиционер, пиширадиган юза, ўрнатиладиган духовка, дудбўрон ва идиш-товоқ ювадиган машина каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Avalon маиший техникаси Европа сифатига эга ва барча дунё талаб ва стандартларига мосдир.

Фото: Avalon

Кондиционерлар

Avalon кондиционерлари нафислик, фаровонлик ва қулайлиги билан ажралиб туради. Ушбу кондиционерлар ўта жозибадор ташқи кўринишга эга. Avalon кондиционерлари ҳаётингизни қулайроқ, хонадонигизни эса ҳашамат билан тўлдириш учун яратилган.    

Avalon кондиционерлари изғирин совуқда ҳам саратон иссиқда ҳам ўз вазифасини аъло даражада бажаради.Ушбу кондиционерлар Inverter моторга эга ва хона ҳароратини доимо бир маромда ушлаб, кескин совиш ва исишини олдини олади. Inverter моторларининг энергия самарадорлиги оддий моторларга қараганда анча юқори ва электр тўловларида 30% гача маблағни тежаш имкониятини беради.

Фото: Avalon

Айтиб ўтиш боиски, Сиз Avalon кондиционерини уйингиздаги Wi-Fi алоқасига улаб, дунёнинг ҳар қандай чеккасидан интернетга уланган ҳолда смартфон орқали бемалол бошқаришингиз мумкин. Эндиликда уйга қайтаётганда хоналарни олдиндан лозим бўлган ҳароратга келтириб, қишда иссиқдан, ёзда эса салқинликдан лаззатланинг.

Кир ювиш машиналари

Avalon кир ювиш машиналари юқори сифатли, замонавий DD мотор билан жиҳозлангани, ва бошқа кир ювиш машиналарига қараганда анча узоқроқ хизмат қилади.
DD Inverter моторларининг товуши ўта пастлиги сабабли, кир ювиш машинаси ишлаганида, фақатгина барабанда айланаётган кийимнинг товуши
эшитилади холос.

Фото: Avalon

Avalon кир ювиш машинаси кўпдан кўп турли хил функцияларга эга. Мисол сифатида қўшимча кийим юклаш, юкланган кийимнинг вазнини автоматик аниқлаш, болалардан ҳимоя каби хусусиятларни айтиш мумкин. Қўшимча кийим юклаш функцияси ёрдамида ишга тушган кир ювиш машинасини вақтинча тўхтатиб, вақтида юкланмаган кийимларни қўшимча юклаш имконияти мавжуд. Avalon кир ювиш машиналари барабандаги кийимни вазнини автоматик ҳолда аниқлаб, Сизга хабар бера олади.
Avalon кир ювиш машиналарида “Менинг севимли дастурим” номли функция мавжуд. Менинг севимли дастурим функцияси ёрдамида Сиз кир ювиш машинангизни айнан ўзингизга қулай қилиб созлаш имкониятига эгасиз.

Совуткичлар

Avalon совуткичлари ҳайратга соладиган замонавий футуристик ташқи кўринишга эга ва ошхонангизни кўркига кўрк қўшади!

Фото: Avalon

Avalon совуткичларида super freeze ва super cool функциялари, очиқ эшик индикатори, Holiday ва My fresh choice дастурлари,  Total No Frost технологияси ҳамда Multi Air Flow совутиш технологияси мавжуд. Совуткич эшиги тасодифан очиқ қолса, очиқ эшик индикатори совуткич экранида Alarm сўзи ҳамда товушли сигнал ёрдамида хабар беради. Муз генератори эса қисқа вақт ичида ичимликларингиз учун муз тайёрлайди.

Avalon маҳсулотлари ҳаётингизни янада ёрқин, янада чиройли ва ҳашаматли қилиш учун яратилган. Инновацион технологиялар ёрдамида ишлаб чиқарилган Avalon маҳсулотлари аъло дизайн, юқори функционналик ва бежирим ташқи кўринишга эга.

Фото: Avalon

Avalon маҳсулотлари уч йиллик тўлиқ, бепул кафолатга эга. Қўшимча маълумотни http://avalonglobal.eu сайтида, https://www.facebook.com/avalon.uzbekistan/  саҳифасида ёки +(99871) 148-88-88 рақамига қўнғироқ қилиб билишингиз мумкин.  

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид

Эълонлар