«Шарғункўмир» АЖ модернизация қилинади

Фото: Ўзбекистон темир йўллари
Хитойнинг China Railway Tunnel Group компанияси мутахассислари «Шарғункўмир» АЖ корхоналари модернизацияси билан боғлиқ инвестицион лойиҳани амалга ошира бошлашди. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
«Шарғункўмир АЖ модернизацияси» инвестицион лойиҳаси компаниянинг лойиҳавий қувватини йилига 900 минг тоннагача тошкўмир ишлаб чиқаришга етказишни кўзда тутади.
Лойиҳа доирасида узунлиги 1500 метр бўлган 10 та эски конни тозалаш, қўшимча кўмир қазиб чиқариш учун 2227 метрлик туннелни бурғулаш ишларини ўтказиш вазифаси турибди.
Лойиҳанинг умумий баҳоси 105,5 миллион долларни ташкил қилади. Тайёргарлик ва такомиллаштириш ишларининг тугалланиши, шу билан бирга, кўмир қазишни бошлаш 2020 йилнинг биринчи чорагига режалаштирилмоқда.
Янги технологиялар жорий қилинади, хусусан, энг замонавий юқори самарали кўмир қазиб олувчи ускуна импорт қилинди.
Узунлиги 20 километрдан иборат янги темир йўлини ётқизиш режалаштирилмоқда. Бир вақтнинг ўзида мавжуд магистраллар реконструкция қилинади.
Шарғун кўмир захирасига энг бой жой ҳисобланади. Ҳисоб-китобларга кўра, унинг ҳажми 33 миллион тоннадан ортиқ хомашёни ташкил қилади.
Мавзуга оид

22:30 / 19.09.2024
Фойдаланилмаётган ерлар, бўш адирларда мевали боғлар барпо этилади

16:25 / 08.08.2022
Ўзбекистонда газ таъминоти модернизация қилинади

09:10 / 25.08.2019
«Шарғункўмир»даги иш ташлашдан кейин махсус ишчи гуруҳ ҳолатни ўрганди, корхонанинг 9 нафар раҳбари ишдан кетди

22:10 / 16.08.2019