Одилжон Абдуқаҳҳоров «Ўзбекконцерт»га расман директор этиб тайинланди

Фото: Ўзбекконцерт
2017 йил 4 декабрь куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида марказий аппарат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.Сайфуллаев иштирок этди.
Маданият вазирлигининг 2017 йил 1 декабрдаги буйруғига асосан Одилжон Абдуғаниевич Абдуқаҳҳоров “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори лавозимига тайинланди.
Одилжон Абдуқаҳҳоров меҳнат фаолиятини “Камолот” ЁИҲ Наманган вилоят бўлими Кенгашида бошлаган бўлиб, кейинчалик Республика “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши аппаратининг бир қанча масъул лавозимларида фаолият юритган. 2012 йилдан “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси (собиқ -“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси) Кадрлар бўлими бошлиғи, Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш бўлими бошлиғи, 2017 йилнинг октябр ойидан эса “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директор вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида фаолият юритиб келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Ўзбекконцерт" раҳбариятида ўзгариш юз бергани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
«Ташаббусли бюджет» лойиҳаларига овоз бериш бошланди
Ўзбекистон | 00:58 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ғазога зулм қилишда бардавом Исроил, Суджани тарк этган украинлар ва Трампдан Россияга санкция ваъдаси — кун дайжести
Жаҳон | 13:46
-
Лондон россиялик дипломат ва дипломатнинг рафиқасини чиқариб юборяпти
Жаҳон | 13:26
-
Бош прокуратурада жиноятчиликнинг олдини олиш масаласида идоралараро йиғилиш бўлиб ўтди
Ўзбекистон | 13:20
-
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30
Мавзуга оид

10:54 / 12.03.2025
Одилжон Абдуқаҳҳоров «Ўзбекконцерт» раҳбарлигига қайтди

20:46 / 19.07.2024
«Ўзбекконцерт» лицензиясиз фаолият юритган 65 нафар санъаткорга чора кўрди

12:39 / 09.10.2023
«Ўзбекконцерт» директори ўзгарди

08:47 / 26.05.2022