АҚШда биткоин расман тан олинди

фото:AFP
АҚШнинг товар фьючерслари билан савдо бўйича комиссияси биткоинлар учун фьючерслар сотишга рухсат берди. Бу ҳақда 1 декабрда Bloomberg ахборот агентлиги маълум қилди.
Биринчи бўлиб рухсатни Чикаго товар биржаси ва Чикаго опционлар биржасини бошқарувчи Global Markets Inc. олган. Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, биткоинларда илк савдолар 18 декабрда бўлиб ўтиш мумкин.
Бундан ташқари, бинар опционларни биткоинга Cantor Exchange брокери орқали харид қилиш мумкин.
“Биткоин – бу виртуал валюта, бу биз аввал ҳеч дуч келмаган товар. Биз савдо майдончаларида қатъий мониторинг олиб борилишини кутмоқдамиз”, деб айтган комиссия раҳбари Кристофер Жанкарло.
Мавзуга оид

22:24
Кремль Путин ва Трамп учрашуви эҳтимолини муҳокама қилмоқда – ОАВ

18:24
Россия 30 кунлик оташкесимга рози бўлмаса, қўшимча санкцияларга дучор бўлиши мумкин

18:17
АҚШ Украина билан ҳудудий ён бериш масаласини ҳам муҳокама қилгани маълум бўлди

17:27